Latest news

03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  50 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  39 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  9 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  10 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

"Бухоро" кўригидаги икки легионерга жавоб берилди News

"Бухоро" кўригидаги икки легионерга жавоб берилди

“Бухоро” жамоаси пойтахтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Мураббийлар штаби легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланиш ниятида. Ҳозирда фақатгина битта легионер, Пламадела билан шартнома имзоланганини айтиб ўтган эдик. Яна иккита легионер Дмитрий Богдан ҳамда Вадим Чемертан жамоада кўрикдан ўтаётган эди.

Богдан мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдираётган эди, афсус у “Андижон” га қарши кечган учрашувда жароҳат олиб сафдан чиқди.Шу сабабли мураббийлар штаби ушбу футболчини ўз юртига жавоб бериб юборишга мажбур бўлишди.

Вадим Чемертан ўз навбатида бир нечта назорат учрашувларда майдонга тушди. Унинг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига мақул бўлмади, шу сабабли ушбу легионер ҳам жамоа лагерини тарк этди.

Ҳозир бир қанча легионерлар билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунлар ичида янги легионерлар кўрикдан ўтиш учун Тошкентга етиб келишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика