Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди News

"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди

"Бухоро" клуби Фране Икич ва Марко Колакович билан шартномани узайтирди

"Бухоро" футбол клуби қишки трансферлар мавсумида истеъдодли футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги муваффақиятли таркибни сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратади.

2024 йилги мавсумда Про Лига чемпионатида "Бухоро" жамоасининг совриндорлар сафидан жой эгаллаши учун катта ҳисса қўшган ҳимоячиларимиз Фране Икич ва Марко Колакович билан шартнома яна бир йилга узайтирилди. Клуб раҳбариятининг олиб борган музокаралари натижасида 31 ва 32 ёшли футболчиларимиз келаси мавсумда ҳам "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади.

Фране Икич ўтган мавсумда Про Лигада "Бухоро" сафида 25 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди, Марко Колакович 26 та ўйинда иштирок этиб 7 марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Клуб раҳбарияти Фране Икичнинг ҳамда Марко Колаковичнинг тажрибаси ва маҳорати келаси мавсумда ҳам янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашига ишонч билдиради", — дейилади клуб хабарида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика