Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

1 июндан янги қоидалар кучга кирди News

1 июндан янги қоидалар кучга кирди

Ёз келди, у билан бирга эса футболга янги қоидалар кириб келди.

Масалан, энди ҳужум қилаётган жамоа вакиллари жарима зарбаси вақтида рақибнинг жонли деворига тура олмайди, мураббийларга эса сариқ ва қизил карточкалар кўрсатилади.

Ўйинга таъсир кўрсатган биринчи янги қоида - эркин зарба пайтида ўз жарима майдончаси ичида турган футболчига пас бериш мумкинлиги. Авваллари футболчилар тўпни у жарима майдончасини тарк этганидан сўнг қабул қилишарди - ҳозир эса ичида ҳам мумкин.

Янги қоидалар Копа Америкада кучга кирган. Ўйинларга яхшилаб эътибор беринг.

Ушбу услубда пас берилган баъзи ўйинларда футболчилар ҳакамга эътироз билдиришди, аммо рефери ҳаммаси жойида эканлигини айтиб, ўйинни давом эттирди. Ўйинчиларга янги қоидалар бўйича тушунтиришлар берилмаган кўринади.


Қизиқ ҳолат, УЕФА ҳозирча Миллатлар лигаси ва Евро-2020 саралашида қоидаларни ўзгартирмади. Европа футболининг мутасаддилари бунга қуйидагича изоҳ беришди:

"Қисқа вақт ичида қоидаларни ўрганишда чалкашликлар юзага келмаслиги ва баҳсли вазиятлар бўлмаслиги учун янги мавсум бошигача ушбу қоидалардан фойдаланмасликка қарор қилдик".


Ҳозирча УЕФА байроғи остидаги барча турнирлар эски қоидалар бўйича ўтказиляпти. Бироқ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида янги қоидалар амалда.


Ўзбекистон Суперлигасида янги қоидалар қачон қўлланилади дейсизми? Янги қоидалар 1 июндан кучга кирди, бу пайт эса Ўзбекистон чемпионатининг деярли ярми ўтиб бўлган эди. Шу сабабли турнир ўртасида тушунтириш ўтказиб, футболчиларни чалғитмаслик учун янги қоидалар келаси мавсумдан қўлланиладиган бўлди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика