Latest news

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  5 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Буркина Фасо қандай жамоа? News

Буркина Фасо қандай жамоа?

Бугун миллий терма жамоамиз “Пахтакор” стадионида Буркина Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Африка вакиллари билан шу пайтгача атиги бир марта тўқнаш келганмиз. Афро-Осиё Кубогида Нигерия билан ўтказган учрашувларни кўпчилик унутмаган бўлса керак. Энди эса Буркина Фасога қарши майдонга тушиш имкониятига эгамиз. Бу мамлакат ва унинг футболи ҳақидаги маълумотлар ўқувчиларимизни бефарқ қолдирмайди.
Ғарбий Африкада жойлашган Буркина Фасо биратўла 6 мамлакат билан чегарадош. Мали, Нигер, Бенин, Того, Гана ва Котд Ивуар каби давлатлар билан Буркина Фасо бевосита чегараларга эга. 1984 йилгача ушбу давлат Юппер Волта деб аталган. Ҳудуди юртимиздан бир ярим бараварча кичикроқ мамлакатда 19 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Мамлакат футбол ассоциацияси 1960 йил ташкил этилган. 1961 йилдан миллий чемпионат баҳслари ўтказиб келинади. Юқори лигада 16, иккинчи лигада 20 ва учинчи лигада 64 жамоа иштирок этади. Яна кубок баҳслари ҳам ташкил қилинади. Сўнгги чемпионат 23 июль санасида якунланди. “РСК” жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, “Уагадугу” иккинчи поғонани эгаллади. Учинчи ўрин “Бобо-Диулассо” клуби томонидан банд этилди. 16 жамоа икки даврада 30 учрашувда майдонга тушди.


БУРКИНА ФАСО ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили:
1960
ФИФА ва АФК аъзоси: 1964 йилдан
Президенти: Сита Сангаре
Расмий сайти: www.fasofoot.org

Буркина-Фасо биринчи расмий ўйинни 1960 йил Габонга қарши ўтказиб 5:4 ҳисобида зафар қучган. Шу кунга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этмаган. Африка миллатлар кубогида 9 бор қатнашган. Энг яхши натижасини 2013 йилда қайд этган. ЖАРда бўлган мусобақада терма жамоа финалга қадар етиб бориб Нигерияга ютқазиб қўйганди - 0:1.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси ФИФА рейтингида 73-поғонада бормоқда. Энг юқори ўрни 2010 йил октябрь ойида қайд этилган - 37. Энг паст ўрин эса 1993 йил декабрида кузатилган - 127.

БУРКИНА ФАСО ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
“Лес Эталонс” (“Учқур отлар”)
Бош мураббийи: Пауло Дуарте (Португалия)
Сардори: Шарл Каборе
Энг кўп ўйнаган футболчиси: Жонатан Питройпа (68 учрашув)
Тўпурари: Мумуни Дагано (31 гол)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 73
Энг юқори ўрни: 37 (2010 йил октябрь, 2011 йил июнь)
Энг қуйи ўрни: 127 (1993 йил декабрь)
Энг йирик ғалабаси: Свазиланд – 5:1 (2015 йил 10 январь, Нелспруит, ЖАР)
Йирик мағлубияти: Жазоир – 0:7 (1981 йил 30 август, Жазоир)

Терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг жамоадоши саналган Шарл Каборе саналади. Яна Бакари Коне ("Лион"), Стив Яго ("Тулуза"), Шарл Каборе ("Краснодар"), Абду Разоқ Траоре ("Коняспор"), Жонатан Питройпа ("Ал Наср"), Алаин Траоре ("Лорьян"), Бертранд Траоре ("Аякс”), Жонатан Зонго ("Альмерия") каби футболчилар энг машҳур ўйинчилар ҳисобланади.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги саралашида иштирок этмоқда. Жамоа ўз гуруҳида 10 очко тўплаган ҳолда Уганда билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Буркина-Фасо гуруҳдаги сўнгги ўйинни 3 сентябрь куни ўз уйида Ботсванага қарши ўтказади.


БУРКИНА ФАСО МАМЛАКАТИ
Пойтахти:
Уагадугу
Расмий тили: француз
Ҳудуди: 274200 кв.км.
Аҳолиси: 18,7 миллиондан ортиқ
Пул бирлиги: Ғарбий Африка франки

2015 йилдан буён терма жамоани португалиялик Пауло Дуарте бошқариб келмоқда. Ушбу мураббий 2008-2012 йилларда ҳам ушбу жамоада ишлаганди. 1969 йилда туғилган ушбу мураббий футболчилик фаолиятини асосан Португалия клубларида ўтказган. Мураббийлик фаолиятида “Лейрия” (Португалия), “Ле Ман” (Франция) клублари ва Габон терма жамоасини ҳам бошқарган.

Пауло ДУАРТЕ
Туғилган санаси:
06.04.1969
Туғилган жойи: Массарелос, Португалия
Ўйинчиликдаги амплуаси: марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1987–1988 “Коимбра”, 1988–1991 “Лейрия”, 1991–1993 “Салгейрос”, 1993–1995 “Маритиму”, 1995–2004 “Лейрия”.
Бошқарган жамоалари: 2004–2007 “Лейрия”, 2008–2012 Буркина Фасо, 2009 “Ле Ман”, 2012–2013 Габон, 2015 “Шфаксиен”, 2015 йилдан Буркина Фасода.


Буркина Фасонинг 2016 йилги ўйинлари
27 февраль
Миср – Буркина Фасо – 2:0

26 март
Буркина Фасо – Уганда – 1:0

29 март
Уганда – Буркина Фасо – 0:0

5 июнь
Коморос – Буркина Фасо – 0:1


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика