Latest news

11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  5 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  4 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  0 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  19 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  11 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  14 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  32 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  3 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  2

"Бургутлар" парвозда News

"Бургутлар" парвозда

Tags :  Андижон
Мухлислар севимли жамоаларидан доим ғалаба кутишади. Ўз навбатида футболчилар ҳам майдонга чиқиб ишқибозлар учун тўп тепишди. Табиийки, кетма-кет ғалабалар ҳар қандай мухлисни ҳам қувонтиради.

Мавсум якунланиб бораётган айни пайтда “Андижон” жамоаси мазмунли ўйинлари билан ўз ишқибозларини мамнун этиб келмоқда. 27-турда “Андижон” жамоамиз ўз майдонида “Сўғдиёна”ни  қабул қилиб 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада “бургутлар” чемпионатда қаторасига учинчи ғалабага эришдилар. Ундан аввал Фарғонадаги учрашувдаёқ жамоамиз иккита нохуш анъанага барҳам берди. Биринчидан, андижонликлар ўз тарихида илк бор Фарғонада “Нефтчи”ни доғда қолдириб сенсация қайд этишди. 1992 йилдан буён миллий чемпионатимиз ўтказилиб келинаётган бўлса, шу пайтгача жамоамиз сафарда “Нефтчи”ни юта олмаганди. Анвар Бердиевнинг ягона голи билан жамоамиз ушбу нохуш анъанага чек қўйди. Фарғонадаги ютуқдан сўнг андижонликлар чемпионатда биринчи марта кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу натижани жамоамиз “Сўғдиёна” билан ўйинда ҳам такрорлаб, ғалабалар сериясини учтага етказди. Нафақат бу йил, балки ўтган йилдан бери “Андижон” клуби чемпионатда кетма-кет ғалабаларга эриша олмаётганди. Ушбу ёқимсиз анъанага ҳам барҳам берилди.

Бундан учта тур аввал 15-поғонадан жой олиб, олий лигадан тушиб кетиш арафасида турган андижонликлар ўз имкониятларини анча яхшилаб олишди. Жамоа учта учрашувда 9 очко жамғариб, очколари сонини 27 тага етаказиб олди. Бу билан “Андижон”ни элитада қолиши ҳам деярли ҳал бўлди. Тан олиш керак, Эдгар Гесс кетганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш юз берди. Бошқарувни ўз зиммасига олган Сергей Ковшов омадли мураббий эканлигини намойиш этди. Гесс бош мураббийлигида андижноликлар 20 та ўйин ўтказиб 14 очко тўплашганди. Ковшовнинг қўли остида эса жамоамиз шу кунгача 7 та учрашувда майдонга тушиб, 13 очко жамғарди. Албатта, Предраг Вуйович ва Темур Васильевни кетиши жамоа учун сезиларли йўқотиш бўлди. Шунга қарамай, иккинчи даврада таркибга қўшилган Анвар Бердиев, Иқбол Бобохонов ва Абдуллоҳ Олимов ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Айниқса, Бердиевнинг тажрибаси жамоага катта ёрдам бермоқда. Маҳоратли ҳужумчи андижонликлар сафида шу кунгача 8 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этди. Бу голларнинг орасида Бердиев собиқ клуби “Нефтчи” дарвозасини ҳам ишғол этди. Биринчи даврада “Машъал” ва “Нефтчи”да захирада ўтирган Бобохонов билан Олимов мавсумнинг иккинчи қисмида “Андижон” сафига қўшилиб ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган баҳсда Олимов ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Биринчи навбатда жамоада молиявий ёки бошқа муаммолар бўлмаса натижа яхши бўлиши аниқ. Андижон вилояти ҳокими ҳамда клубимиз ҳомийси “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳам имкон қадар эътибор қаратиб, ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. “Сўғдиёна” билан бўлган ўйиндан кейин Андижон вилояти ҳокими, Андижон Футбол Федерацияси президенти Ш.Қ.Абдураҳмонов кийиниш хонасига кириб, футболчиларни ғалаба билан қутлади. Кетма-кет ғалабалар учун Ш.Қ.Абдураҳмонов футболчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Хуллас, айни пайтда “бургутлар” парвозда ва жамоа қолган учрашувларни ҳам мана шундай руҳда ўтказишни мақсад қилган. Кейинги турни жамоамиз Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Бу ўйинда ҳам футболчилар ғалабани ўйлашмоқда. Ундан кейин андижонликлар ўз майдонида “Динамо” клубини қабул қилишади. Мавсумнинг сўнгги турини эса “Андижон” пойтахтда “Пахтакор”га қарши ўтказади. Ушбу учрашувларда ҳам жамоамиз мухлисларини хурсанд этишини кутиб қоламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика