Latest news

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

“Бунёдкор”нинг 5 нафар ёш иқтидорлари ва 5 нафар мураббийлари “Динамо” Загреб клубига йўл олишди News

“Бунёдкор”нинг 5 нафар ёш иқтидорлари ва 5 нафар мураббийлари “Динамо” Загреб клубига йўл олишди

"Бунёдкор" ва "Динамо" Загреб ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармонида футболи тараққий этган Хорватиядек юртлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича топшириқлар берилган. Ёш футболчиларни Хорватиядек мамлакатларга кўрикка, мураббийларни эса стажировкаларга юбориш масалалари зикр этилган. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Бунёдкор”нинг Хорватия футболи билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги доирасидаги илк учрашувлардан бирида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Меҳриддин Абдуллаев қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Хорватияда футбол қай даражада эканлигини бутун дунё билади. Қайси машҳур клубни олиб қараманг, таркибида албатта хорват футболчиси бор. Хорватия, гўё, маҳорати жудаям юқори футболчилар ишлаб чиқарувчи машинага ўхшайди. Шунинг учун ҳам Хорватия футболи билан ҳамкорлик қилиш айни муддаодир. Яқин келажакда танлов асосида саралаб олинган “Бунёдкор” академиясидаги энг иқтидорли ёш йигитларни Хорватия футбол академияларига юборамиз. Аминманки, улар у ерда янада тобланишади.Бундан ташқари, “Бунёдкор” академиясидаги мураббийларни ҳам тажриба алмашиш, малака ошириш учун Хорватияга стажировкага юборишни режалаштирганмиз”. 


Мана, ушбу режаларни ҳаётга татбиқ этиш вақти келиб, Загребнинг жаҳонга машҳур “Динамо” футбол клуби билан ўзаро меморандумга асосан, 2022 йилнинг 10-18 август кунлари оралиғида “Бунёдкор” футбол академиясининг 5 нафар иқтидорли ёш футболчилари кўрикка, 5 нафар мураббийлар эса амалиёт ўташга Хорватияга юборилмоқда. Бемалол айтиш мумкинки, бу воқеалик ўзбек футболида ўзига хос ва алоҳида ўринга эга бўляпти.

“Қалдирғочлар” делегацияси Загребга Истанбул орқали 9 август куни тунда учиб кетди.

Адолатли конкурс асосида ўтказилган танлов якунларига кўра, “Динамо”да кўрикдан ўтгани қуйидаги истеъдодли футболчилар танлаб олинди:

1. Оллаберган Каримов, 2006 йил, ҳужумкор ярим ҳимоячи.
2. Абдулҳамид Икромов, 2006 йил, ҳужумкор ярим ҳимоячи.
3. Зикриллохон Мухторов, 2006 йил, ўнг/чап қанот ярим ҳимоячиси.
4. Шоҳруҳхон Қаҳҳоров, 2006 йил, чап қанот ҳимоячиси.
5. Азизбек Тўлқинбеков, 2007 йил, таянч ярим ҳимоячиси.


Амалиёт ўташга танлаб олинган мураббийлар таркиби эса қуйидагича:
1. Жамолиддин Раҳматуллаев, “Бунёдкор” U-19 жамоасининг янги бош мураббийи, Ўзбекистон U-16ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.
2. Улуғбек Боқиев, академия 2006 йиллар жамоаси мураббийи.
3. Миркамол Қосимов, “Бунёдкор-2” жамоаси ёрдамчи мураббийи.
4. Азиз Ҳошимов, академиянинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи.
5. Алексей Рошин, академия дарвозабонлар бўйича мураббийларининг катта мураббийи. 

Яна бир эътиборга молик маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, “Бунёдкор” аъзолари 13 август куни Хорватиядаги энг машҳур қарама-қаршиликнинг гувоҳи бўлишади. Шу куни улар мамлакат чемпионатининг “Динамо” Загреб – “Хайдук” баҳсини бевосита “Максимир” стадионида кузатишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика