Latest news

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  8 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

“Бунёдкор”даги финалчилар сони 54та News

“Бунёдкор”даги финалчилар сони 54та

Tags :  Бунёдкор
Хабарингиз бор, 17 октябрь куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бу сафарги ҳал қилувчи баҳс “қалдирғочлар” учун саккизинчи финал бўлади. Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” мамлакат кубоги баҳсларида ўнинчи маротаба иштирок этаётган бўлса, шуларнинг саккизтасида финалга чиққан. Фақатгина 2006 ва 2011 йилларда жамоамиз курашни финалга қадар давом эттира олмаган.

“Бунёдкор” сафида энг кўп финалларда иштирок этиш бўйича Хайрулла Каримов ва Жасур Ҳасанов етакчи бўлиб туришибди. Ҳар иккала футболчи “қалдирғочлар” таркибида бештадан финал ўйинларида ҳаракат қилишган.

Умуман олганда, “Бунёдкор” қатнашган барча финалларда иштирок этган футболчиларнинг умумий сони 54тани ташкил этмоқда.

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон кубоги финал учрашувларида иштирок этган футболчилар рўйхати:

Хайрулла Каримов, Жасур Ҳасанов - 5 марта

Виктор Карпенко, Анвар Ғофуров, Азизбек Ҳайдаров - 4 марта

Акмал Шораҳмедов, Жовлон Иброҳимов, Саҳоб Жўраев, Анваржон Солиев, Игнатий Нестеров, Шавкат Саломов, Гочгули Гочгулиев, Александр Хвостунов - 3 марта

Павел Бугало, Сардор Рашидов, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Руслан Мельзиддинов, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Ривалдо, Артём Филипосян - 2 марта

Самир Бекрич, Акрамжон Комилов, Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Акбар Тўраев, Воҳид Шодиев, Минори Сато, Муроджон Зуҳуров, Иван Милошевич, Олег Зотеев, Яннис Мандзукас, Хикмат Хошимов, Олег Беляков, Тимур Яфаров, Сергей Лушчан, Камолиддин Мурзоев, Боян Калевич, Анзур Исмоилов, Стевица Ристич, Олександр Пишчур, Улуғбек Бақоев, Игорь Таран, Марко Блажич, Абдумажид Тоиров, Рашид Ғофуров, Бахтиёр Ашурматов, Луизао, Ёрқин Назаров, Жоао Виктор, Эдсон Рамос, Хосе Луиз-Вильянуэва, Илҳом Мўминжонов - 1 марта

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика