Latest news

21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  0 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  39 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2

“Бунёдкор”да тузилмавий ўзгаришлар News

“Бунёдкор”да тузилмавий ўзгаришлар

Tags :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганидан бошлаб, энг сўнгги стандартларга мос келиш ва замон билан ҳамнафас бўлишга интилади.

Ҳозир ҳам клуб тузилмаси ўзгартирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015даги “Акциядорлик жамиятларида замонавий бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш мақсадида унинг талабларига мос келадиган баъзи ишлар амалга оширилди.

Шундай қилиб, акционерларнинг умумий йиғилишида халқаро тажриба асосида, клубнинг соҳага оид хусусиятларини инобатга олиб, ижроия органи раҳбари бош директор бўлган янги ташкилий тузилма тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу фармонга мувофиқ, Клуб Низомига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, бош директор лавозимига сайловлар ўтказиш тартиби ҳам кўриб чиқилди. Унга мувофиқ, ижроия органининг раҳбарини тайинлаш қарори, қоидага кўра, танлов асосида амалга оширилади. Унда хорижлик менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Янги ташкилий тузилмага кўра, ижроия органи аъзолигига спорт ишлари директори ва бошқалар ҳам киради.

Клуб фаолияти халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади. Клубнинг 2015-2020 йиллар учун ишлаб чиққан истиқболли дастурига кўра, 2017 йилги мавсумда “Бунёдкор” асосий таркибидаги маҳаллий футболчиларнинг 75 фоизи академиямиз тарбияланувчиларидан иборат бўлиши керак. 2020 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилиши лозим.

Клуб бош директори раҳбарлигида Мураббийлар кенгаши ташкил этилди. Бу кенгаш ёшлар таркиби, “Бунёдкор”нинг биринчи ва иккинчи лигадаги жамоалари катта мураббийларининг иш режаларини тасдиқлайди. Шунингдек, режаларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боради. Жамоамиз ўйинини кучайтириши мумкин бўлган номзодларни кузатиб борадиган клубнинг селекция хизматига қўйиладиган талаблар ҳам ортмоқда. Футболчилар ёки мутахассислар билан имзоланадиган шартномалар борасида якуний қарор Мураббийлар кенгашида қабул қилинади. Асосий таркибнинг машғулотлар жараёнига Бахтиёр Бобоев ва Сергей Лушчан жуфтлиги бошчилик қилади. Клуб олдидаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги умумий масъулият Мураббийлар кенгаши раҳбарига юклатилади.

“Бунёдкор”да янги мавсумга тайёргарликни бошлаган мураббийлар штаби ва футболчилар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика