Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

"Бунёдкор"да ким қолди? News

"Бунёдкор"да ким қолди?

"Бунёдкор"дан бирин-кетин футболчиларнинг кетиши давом этмоқда.

Бугун марказий ҳимоячи Абдулла Адуллаевнинг АГМКга ўтгани эълон қилинди. Шундай қилиб "Бунёдкор" сафида ўтган йил Суперлиганинг ҳамма ўйинида майдонга тушган футболчи ҳам клуб билан хайрлашди. 

Айни пайтда "Бунёдкор"ни деярли барча етакчилар тарк этиб бўлди деса бўлади. Масалан, Суперлигада ўтган йил 20та ва ундан кўп ўйинда иштирок этган футболчилардан Шаҳбоз Эркинов билан Одил Абдураҳмоновни ҳисобга олмасак, бошқа ҳеч ким қолмади. (Шаҳбоз Эркиновнинг ҳам клубни тарк этгани айтилмоқда).

Абдулла Абдуллаев билан Хуршид Ғиёсов АГМКга, Лутфулла Тўраев "Нефтчи"га, Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор"га, Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор"га йўл олди. Шундай экан, савол туғилади: "Бунёдкор"да ким қолди? Клуб бу йил кимларга таянади? 

Легионер футболчи Иброҳим Томива ҳам клуб билан хайрлашган бўлса керак. Ўтган йил ўзини кўрсатган Фаррух Икромов жароҳатини даволаш билан банд. Бундан ташқари клуб тарбияланувчиси Суннатилла Абдуллажонов ҳам "Нефтчи"га ўтиб кетди. Албатта, етакчиларнинг тарк этиши "Бунёдкор" учун бу мавсум жуда қийин келишини билдиради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика