Latest news

09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  7 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  2 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  157 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  15 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1

“Бунёдкор”чиларнинг мустақиллик табриги News

“Бунёдкор”чиларнинг мустақиллик табриги

Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамини нишонлаш арафасида турибмиз.
Ўзбекистон чемпионатларининг беш карра ғолиби, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ярим финалчиси Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни энг азиз ва улуғ байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

Юртимизнинг 23 йиллик тўйи муносабати билан “қалдирғочлар”нинг 23 ёшли етакчилари Сардор Рашидов ва Алибобо Раҳматуллаев ўзининг байрам табрикларини изҳор этиб, барча юртдошларимизни Истиқлол билан муборакбод этади.

Сардор РАШИДОВ (“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси):
- 1 сентябрь арафасида диёримиз янада чирой оча бошлайди. Юртимиз кўчаларида ҳақиқий байрам нафаси ҳукм суради. Барча ҳамюртларимизни кўтаринки кайфиятда учратасиз. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамма ўзбекистонликларни байрам билан қутлайман! Барчага сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилаб қоламан!

Жаннатмакон Ўзбекистон заминида таваллуд топганим учун Яратганга доимо шукр қилиб яшайман. Юртимиз довруғини янада ошириш, байроғимизни бундан-да юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Алибобо РАҲМАТУЛЛАЕВ (“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси):
- “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда шахсан ўз номимдан барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклайман! Барчага тинчлик-тотувлик, омад ва олам-олам қувончлар тилайман!

Истиқлол байрами ҳаётимиздаги энг катта айём, деган фикримга барча ватандошларимиз қўшилсалар керак. Ҳамиша ишингиз бароридан келсин, азизлар! Ҳаммангизнинг барча орзу-умидларингиз ушалишини тилаган ҳолда, Ўзбекистонни байрам шукуҳи ҳеч қачон тарк этмасин, деган ниятдаман!

Юртимиз футболини халқаро ареналарда ўз ўрнига эга бўлиши ва юксак марраларни забт этишида бор куч маҳоратимни ишга солишга тайёрман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика