Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

“Бунёдкор” юлдузлари жамоани табриклаб, эски хотираларни эслашди News

“Бунёдкор” юлдузлари жамоани табриклаб, эски хотираларни эслашди

Tags :  Бунёдкор
Хабарингиз бор, кеча 6 июль санасида “Бунёдкор” футбол клубига ташкил этилганига роппа-роса 12 йил тўлди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” жамоаси тарихидаги ёрқин хотиралар билан мухрланиб қолган футболчилар – Хайрулла Каримов, Виктор Карпенко ва Саҳоб Жўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

Хайрулла Каримов (ҳимоячи):
- “Бунёдкор” ўз номи билан “Бунёдкор”! Клуб ташкил этилиб, том маънода бошқа жамоаларимизнинг кучайишига туртки бўлди. “Бунёдкор” ҳар жабҳада бошқа клубларга ўрнак бўлиб келмоқда. Клубнинг бугунги кунда олиб бораётган сиёсатига хавас қилса арзийди. Турли ёшдаги терма жамоаларимизни олиб қарасангиз, уларнинг аксарияти “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари эканлигини кўрамиз. Бу фабрика ҳали ўзбек футболига янги-янги номларни етиштириб беришига шубҳа қилмайман. Фикримча, ҳеч бир жамоа 12 йиллик тарихи мобайнида “Бунёдкор”дек кўрсаткичлар қайд эта олмаган.

Виктор Карпенко (ярим ҳимоячи):
- “Бунёдкор”нинг ўзининг 12 йиллик тарихи мобайнида асрларга татигулик ишларни қилди. Бир ўйлаб кўринг, жамоамизда Осиёнинг ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси тўп тепди. Дунёнинг энг яхши мураббийи фаолият юритди. Қолаверса, жамоа ўзида Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиларини жамлай олди. Футболдаги фаолиятим 20-25 йилни ташкил этаётган бўлса, унинг 10 йилдан ортиғи бевосита “Бунёдкор” билан боғлиб бўлиб тургани мен учун аҳамиятлидир. Илгари жамоа ютуқларига футболчи сифатида ўз ҳиссамни қўшган бўлсам, энди мураббий сифатида ёрдам беряпман. Футболчилик давримда клуб менга кўп нарса берди. Энди бу қарзимни мен мураббий сифатида қайтаришни ўз бурчим, деб биламан.

Саҳоб Жўраев (ҳимоячи):
- “Бунёдкор”ни 12 йиллик таваллуди билан табриклайман. Бу жамоа билан боғлиқ ажойиб хотиралар бор. Ростини айтсам, “Бунёдкор”да ўтказган дамларим тушдек ўтди-кетди. Клуб сафида беш карра чемпионлик шохсупасига, тўрт бор кубок соҳибига айландим. Осиё Чемпионлар лигасида икки бор ярим финал баҳсларигача етиб бордим. Бундай ажойиб тарихга эга жамоада тўп тепганимдан ўзимни бахтиёр ҳис қиламан. Суратларни ва видеороликларни томоша қилиб, эски даврларни эслаб тураман.

П.С. Қуйидаги ҳаволада "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг ёрқин лаҳзалар ўрин олган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика