Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  0 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

"Бунёдкор" яна шарманда бўлди. Нега? News

"Бунёдкор" яна шарманда бўлди. Нега?

Кеча "Бунёдкор" тарихий мағлубиятни қабул қилиб олди. "Олимпик"ка қадар ҳеч қайси клуб "қалдириғочлар" майдонида 5 та гол ура олмаган...

Шундан кейин мазкур клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги учрашувга қизиқиш ортди (энг камида менда). Чунки "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари олимпиячилардан алам олиш учун майдонга тушиши керак эди...

Бугунга қадар U-21 биринчилигида Абдуҳамид Қодиров шогирдлари ҳар жабҳада пешқадамлик қилаётган эди. Мен улардан кўпроғини кутганим учун стадионга бордим. Лекин ўйин протоколи чиқиши билан шу кўринишдаги сценарийни (5:0) тахмин қилган эдим. 

Боиси шундаки, бугун "қалдирғочлар" таркибидаги асосий ижрочилар учрашувда иштирок эта олишмади. Гап қанот вингерлари Умид Султонов ҳамда Музаффар Олимжонов ҳақида кетяпти. Ўйинда уларнинг ўрни яққол билиниб, "Бунёдкор"нинг қанотлари деярли ишламади.

Футболчиларнинг иккиси ҳам соппа-соғ. Унда нега бугун қайдномага киритилишмади?

Бу саволга жавобни "Олимпик"дан умумий 10 та голни "қучоқлаган" клуб раҳбарияти топишига ишонганимиз туфайли ўз фаразимизни келтириш билан кифояланамиз (уларга ёрдам бўлиши учун). 

Бизнингча, Умид ва Музаффарнинг Ёшлар лигасида майдонга тушишини асосий жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов истамаган. Худди ўтган йил охирида "Пахтакор" билан бронза медали учун бўлган ўйиндаги каби.

Албатта, мураббий иккала футболчи кеча Суперлигада 17 дақиқа ўйнагани учун уларга дам беришни маъқул топган бўлиши мумкин. Аммо қарши тарафдаги Тимур Кападзе Суперлигада 41 дақиқа ўйнаган Даврон Анваров (69) ҳамда 31 дақиқа ҳаракатланган Пўлатхўжа Холдорхоновга бугун ҳам (78 дақиқа) имконият тақдим қилди. Ва улар ҳар 2 ўйинда рақиб дарвозасига биттадан тўп киритишди. Мураббийнинг ҳақиқий даражаси шундай лаҳзаларда сезилса керак...

P.s. Бир мутахассис менга киши кўнглининг оқ бўлиши ҳақида гапирган эди. Ўйлаб-ўйлаб шунақа одам топдим. АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўтган йилги мавсумда медалларсиз қолган бўлсада, U-21 жамоаси устози Аъзам Шерғозиевнинг фаолиятига ҳалақит бермади. Шунинг учун ҳам "кончилар"нинг "дубл"и мавсум якунида чемпион бўлди. Шунинг учун ҳам Миржалол акани барча тан олади. Шундай ҳислатлари туфайли уни ҳурмат қилишади. У ҳаммадан душман ясаб олмайдиган даражада катта шахс. Минг афсуски, Қосимовдай бўлиш учун унга ўхшаб бақиришнинг ўзи камлик қиларкан...

Муаллифнинг бошқа фикрларини кузатиш учун телеграм-каналга аъзо бўлишни унутманг.

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика