Latest news

15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  20 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4

"Бунёдкор": Хуршид Ғиёсов ва бошқа дебютлар News

"Бунёдкор": Хуршид Ғиёсов ва бошқа дебютлар

Олий лига 25-тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси водийда “Андижон” клуби меҳмони бўлди.
Учрашувда Сергей Лушан шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 81-дақиқасида “қалдирғочлар” таркибида Достонбек Ҳамдамов ўрнига Хуршид Ғиёсов майдонга туширилди. Мьянма мамлакатида ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчиси бўлган Ғиёсов “Андижон”га қарши баҳсда ўзининг олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. 1995 йилда таваллуд топган ярим ҳимоячининг кейинги фаолияти ҳам янада ёрқин давом этишини тилаб қоламиз.

Таъкидлаш жоизки, 2007 йилдан буён олий лигада иштирок этаётган “Бунёдкор” жамоаси сафида элитада ўз дебютини нишонлаган футболчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Хуршид Ғиёсов ушбу рўйхатдан 21-футболчи сифатида ўрин эгаллади.

Жорий мавсумда “Бунёдкор” сафида олий лигада дебют қилган футболчилар олтитани ташкил этди. Булар: Хуршид Ғиёсов, Нуриддин Ҳасанов, Акрамжон Комилов, Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов ва Темур Аюпов. Шунингдек, бу йил “Бунёдкор” сафида Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида Миржамол Қосимов (24.09.1995) ва Ҳасан Асқаров (17.04.1994) дебют учрашувини ўтказишди. Бир йилда энг кўп дебютантлар кўрсаткичи бўйича 2014 йил алоҳида ўрин тутмоқда.

Умуман олганда, “Бунёдкор” сафида олий лигада дебют қилган энг ёш футболчи ҳақида гап кетганда Миразиз Жалоловни қайд этиш жоиз. У 2007 йил “Металлург”га қарши учрашувда майдонга тушганида 15 ёшу 312 кунлик эди.

Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида дебют қилган маҳаллий футболчилар билан танишишингиз мумкин.


Футболчи

Ёши

Йил. Учрашув

Дақиқа

1

Хуршид Ғиёсов

13.04.1995

2014. Андижон – Бунёдкор 0:2

9

2

Нуриддин Ҳасанов

20.07.1994

2014. Бунёдкор – Бухоро 5:0

68

3

Акрамжон Комилов

14.03.1996

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

90

4

Забихилло Ўринбоев

30.03.1995

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

40

5

Достонбек Ҳамдамов

24.07.1996

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

27

6

Темур Аюпов

28.03.1993

2014. Сўғдиёна – Бунёдкор 0:2

28

7

Сардор Собирхўжаев

06.11.1994

2013. Бунёдкор – Олмалиқ 4:1

9

8

Алибобо Раҳматуллаев

08.02.1991

2012. Андижон – Бунёдкор 0:2

20

9

Акбар Тўраев

27.08.1989

2012. Бунёдкор – Қизилқум 3:0

15

10

Дилшод Жўраев

21.04.1992

2011. Бунёдкор – Сўғдиёна 1:0

32

11

Расулжон Шуҳратов

08.08.1992

2010. Қизилқум – Бунёдкор 1:0

9

12

Камолиддин Тожибоев

19.01.1990

2009. Бунёдкор – Навбаҳор 6:0

17

13

Санжар Тўрақулов

09.03.1989

2009. Бунёдкор – Динамо 2:0

23

14

Маъруф Аҳмаджонов

22.09.1988

2008. Шўртан – Бунёдкор 0:1

30

15

Миразиз Жалолов

22.02.1992

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

45

16

Дмитрий Кузин

11.07.1991

2007. Бунёдкор – Тўпаланг 4:1

17

17

Мухиддин Худоёров

05.11.1990

2007. Металлург – Бунёдкор 2:1

90

18

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров

18.07.1989

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

34

19

Мирғолиб Раимов

02.10.1987

2007. Бунёдкор – Навбаҳор 3:1

3

20

Эрнест Седько

16.04.1987

2007. Машъал – Бунёдкор 0:1

13

21

Фарруҳ Мирюнусов

12.08.1987

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

90

P.S. Мақолада маҳаллий футболчилар кўзда тутилган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика