Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Бунёдкор" вакиллари Вадим Абрамов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюришди News

"Бунёдкор" вакиллари Вадим Абрамов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюришди

"Бунёдкор" футбол клуби мухлисларни стадионга жалб қилиш бўйича олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттиради.

Кеча Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюриб, талабалар билан учрашув ўтказган жамоамизнинг навбатдаги манзили Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети бўлди. Худди Сингапур менежментни ривожлантириш институти сингари бу даргоҳ ҳам "Бунёдкор"га жуда яқин, деярли қўшни олийгоҳлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Аввалгисидан фарқли равишда университетга ташрифимиз талабалар билан учрашув, ўзаро суҳбат ва савол-жавоблар билан якунига етди. Аммо талабаларнинг миллионлар ўйинига қизиқиши, ўзбек футболига бўлган эътибори, жонкуярлиги тадбирнинг чиройли ўтишини таъминлади.


Талабалар нафақат "Бунёдкор", балки ўзбек футболининг оғриқли нуқталарига оид саволлар билан мурожаат қилишди. Табиийки, барча саволларга батафсил ва қониқарли жавоб қайтарилди. Тадбир якунида университет раҳбариятига эсталик совғалари тақдим қилинди. Талабаларга эса, 31 март куни бўлиб ўтадиган Суперлига доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинига чипталар берилди. Қолаверса, университет футбол жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика