Latest news

01:29Саудия Арабистони чемпионатида мавсум якунига етди  6 23:58Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасига кимларни чақирди?  7 23:50CAFA U-17 Championship 2025. Қирғизлар Эронни мағлуб этишди, Тожикистон Туркманистонни таслим қилди  1 23:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон Суперкубоги-2025 олдидан "Андижон" машғулоти  0 23:26ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон Суперкубоги-2025 олдидан "Насаф" машғулоти  1 22:34Суд ПСЖнинг 55 миллион евро миқдоридаги маблағига қўйилган ҳибсни олиб ташлади. Тергов давом этмоқда  5 22:00Иккита гол бекор бўлган, "Машъал" иккита гол урган баҳсда муборакликлар "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнади  29 20:53Рўзиқул Бердиев: "Рақибга жиддий муносабатда бўламиз. Учинчи Суперкубокка Черан ёрдам беради" (тўлиқ)  17 20:30Максим Шацких Суперкубок финали олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 19:55Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га тайинланганига муносабат билдирди  4 19:32Францияга қарши баҳсда иштирок этадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қайдномаси маълум  6 19:11Про лига. 7-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди  0 18:43Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади"  1 18:05Бердиев – рекордчи, Шацкихда учинчи уриниш. Суперкубок ютган мураббийлар  3 17:43Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"  13

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради News

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан, юртимиздаги мухлислик соҳасини рағбатлантириш мақсадида, Суперлигадаги 12 қатнашчи жамоаларнинг энг фаол ишқибозларига ЖЧ-2018 ўйинларига кириш чипталари туҳфа этилиши эълон қилинган эди.

Бугун “Бунёдкор” мухлислар клуби раҳбари Шовкат Имамов шундай чипталарнинг бири соҳибига айланди. “Бунёдкор” футбол клуби офисида бўлиб ўтган тадбирда “қалдирғочлар”нинг узоқ йиллик содиқ ишқибозига 28 июнь кунги Англия – Бельгия беллашуви чиптасини “Бунёдкор” ФК молия департаменти ходимаси Нилуфар Ачилова топширди.

- Авваламбор, ЎФА ва ЎзПФЛга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. “Бунёдкор” ишқибози эканлигимдан мен ғоятда фахрланаман. Барча давраларда мени “Бунёдкор” мухлиси сифатида қаттиқ ҳурмат қилишади. Севимли жамоам билан мен Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари муносабати билан қитъамизнинг машҳур стадионларида бўлганман. Мана энди, жаҳон чемпионатидек йирик мусобақани стадионда туриб кузатиш насиб этаётганига Яратганга беҳисоб шукурлар айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча-барчани яқинлашаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман, - дейди чоғ кайфиятда 38 ёшли Шовкат Имамов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика