Latest news

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  9 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  23 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  3 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  87 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

“Бунёдкор” ва Рашидов бир-бирига қарши News

“Бунёдкор” ва Рашидов бир-бирига қарши

Фаолиятида “Бунёдкор” катта ўрин тутадиган Сардор Рашидов бугун собиқ жамоасига қарши Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби сафида майдонга тушади.

Қизиғи, Сардор “қалдирғочлар” сафида ОЧЛ саралаш учрашувида айнан “Жаиш” дарвозасини ишғол қилганди. Бугун эса у қарама-қарши йўналишда майдонга тушади.

“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
2007
Стадиони: Абдуллоҳ бин Халифа, Доха, 12 минг мухлисга мўлжалланган
Раҳбари: Ҳамад Али Аттия
Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)
Эришган ютуқлари: Қатар “Юлдузлар Кубоги” ғолиби (2012/13), Қатар Кубоги соҳиби (2014, 2016).


2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, кейин эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсумда Рашидов жамоаси чемпионатда кумуш медалларга эга чиқди. Жорий мавсум бошида ижобий натижалар қўлга киритилди, аммо кейин натижалар салбий тус олди. Ҳозир Сабри Лямуши шогирдлари пешқадамдан катта фарқ билан ортда қолиб кетишди, аммо совринли ўринлар учун курашни давом эттиришмоқда.

Жамоани франциялик машҳур мутахассис Сабри Лямуши бошқармоқда. У фаолиятида “Осер”, “Монако”, “Парма”, “Интер” ва “Марсель” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан ортиқроқ Қатарда ўйнаган. 2014 йилдан буён “Ал Жаиш”га устозлик қилиб келяпти. Лямуши Франция терма жамоасида ҳам тўп тепган ва Котд Ивуар термаси билан 2014 йил Бразилиядаги мундиалда бош мураббий сифатида қатнашган. Ўтган мавсум Чемпионлар лигасида жамоанинг ярим финалга етиб келишида унинг хизмати катта бўлди.

Сабри ЛЯМУШИ
Туғилган санаси
: 09.11.1971
Туғилган жойи: Лион, Франция
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1990–1994 “Алес” 106 (26), 1994–1998 “Осер” 129 (19), 1998–2000 “Монако” 56 (4), 2000–2003 “Парма” 90 (7), 2003–2005   “Интер” 16 (0), 2004–2005 “Женоа” 20 (1), 2005–2006 “Марсель” 36 (5), 2006–2007 “Райян” 7 (6), 2007–2008 “Умм Салал” 10 (1), 2009 “Ал Харитият”.
Франция терма жамоасида 1996–2001 йилларда 12 учрашувда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 2012–2014 Котд Ивуар, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.
Совринлари: Франция чемпиони (1995/96, 1999/2000), Франция Кубоги соҳиби (1995/96), Италия Кубоги соҳиби (2001/02), Қатар Валиаҳд Шаҳзода Кубоги ғолиби (2016).


Ушбу клуб сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп тепишини мухлисларимиз яхши билишади. “Жаиш” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Ҳимоячи Лукас Мендес Бразилиядан бўлиб, “Коритиба” ва “Марсель” жамоаларида фаолият олиб борган. Малилик Сейду Кейта жамоадаги энг номдор футболчи. У “Марсель”, “Севилья”, “Барселона”, “Валенсия” ва “Рома”да кўплаб учрашувларда майдонга тушган. ЕЧЛ ва халқаро мусобақаларда зафар қучган. Мали терма жамоаси билан икки марта Африка Миллатлар Кубогида совриндорлар қаторидан жой олган. Етакчи ҳужумчи бўлиб турган бразилиялик Ромариньо эса “Коринтианс” шарафини ҳимоя қилган. У “Коринтианс” сафида Либертадорес Кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақият қозонган. Айнан шу ҳужумчи жамоанинг асосий ижодкорлик ишлари билан машғул бўлади. Таркибда яна Қатарда кўзга кўринган 3-4 нафар маҳаллий футболчилар бор. 8 нафар футболчи аслида бошқа мамлакатда таваллуд топган, аммо Қатар фуқаролари саналади.

Тўпурарларга тўхталсак, Ромариньо 12, Рашидов 10 гол билан Қатар чемпионатида жамоанинг асосий гол урувчилари бўлиб туришибди. Лукас Мендес ва Сейду Кейта ҳисобида 3тадан гол мавжуд.


Дарвозабонлар
1. Фаҳад Юнус
16. Халифа Абубакар
22. Сауд Ал Хатир

Ҳимоячилар   
2. Мурод Нажи
4. Лукас Мендес (Бразилия)
8. Юсуф Муфта
15. Даме Траоре
19. Абдураҳмон Абакар
21. Али Санад
67. Жасим Ҳошими

Ярим ҳимоячилар    
5. Муҳаммад Жабри
6. Ёсир Абубакар
7. Холид Абдулрауф
10. Сардор Рашидов (Ўзбекистон)
13. Салоҳ Яҳри
14. Муҳаммад Мезнани
18. Муҳаммад Ёзиди
23. Мажди Сиддиқ
24. Сейду Кейта (Мали)
27. Аҳмад Муин
29. Фаҳад Абдулла
33. Саяф Корби
77. Салмин Атиқ

Ҳужумчилар
31. Ромариньо (Бразилия)
55. Абдулқодир Илёс


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика