Latest news

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар News

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар

Кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида икки жамоа мухлислари ҳам раҳбариятга мурожаат қилдилар.

Гарчанд, ғалаба қозонган бўлсада, "Бунёдкор" мухлислари ўтирган ўриндиқда қуйидаги баннерни кўрдик.



Мутойиба аралашган мазкур баннерга изоҳ бериб ўтамиз.

Лушан: "Барчаси учун раҳмат, яхшиси олдинда".

Кумиков: "Кераги йўқ, раҳмат!" Айнан Кумиковнинг расми чиққанлиги сабаб, "Бунёдкор" раҳбарияти қозоғистонлик мутахассисга оғиз солганликлари бўлган.

Кейинги иккита суратда ҳазилни кўрамиз. Аслида бундан бир неча йил аввал бундай гап сўзлар асосга эга бўларди.

Моуриньо: "Тўғри келмайди, сал қимматроқ"

Гвардиола: "Номзод, ўйлаб кўрамиз..."

Энг сўнгги сурат эса жамоа мухлислари кутаётган мураббий Миржалол Қосимов.

Учрашув якунига етганидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Бобоев, бугунги натижага қарамай, кейинги мавсум учун жамоага кучли мураббий келиши кераклигини  такидлаб ўтди. Биз олган маълумотларга кўра "Бунёдкор" қизиқаётган мураббийлар орасида Виктор Кумиков ва Миржалол Қосимов ҳам бор. Аммо икки томон ҳам ҳозирча таклиф бўлмаганлигини айтиб келишяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз. 




Стадионнинг иккинчи томонида эса эстафета таёқчасини "Пахтакор" мухлислари олдилар. Аввалига улар Нўъмон Ҳасановдан бўшашни талаб қилдилар, сўнгги ўн дақиқада эса "Бабаянни қайтаринг", деб бақирдилар. 

Агар икки вазиятга ўз фикримизни билдирсак, "Бунёдкор"га Қосимов келиши мумкин, аммо МТЖга ўтган Самвел Бабаянни у ердаги иши тўғри кетса, ҳали бери "Пахтакор" мураббийлар штабидан жой олмаса керак. Яна бир маълумот, "дерби"дан аввал кейинги йил учун жамоага янги бош мураббий тайинланиши ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика