Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  30 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

"Бунёдкор" ва "Локомотив" финалга қандай чиқишди? News

"Бунёдкор" ва "Локомотив" финалга қандай чиқишди?

4 декабрь куни Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" бу йилги кубок учун ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишади.

Биз мана шу икки клубнинг финалга қадар босиб ўтган йўлига батафсил тўхталишга қарор қилдик.

"Бунёдкор" бу йилги кубок баҳсларига 1/8 финалдан қўшилди. Ушбу босқичда "қалдирғочлар"га Ғузорнинг "Шўртан" клуби тўқнаш келди. Айтиш мумкинки Тошкент жамоаси бу тўсиқдан у қадар қийналмай ўтишди. Дастлабки баҳс Ғузорда ўтган ва унда "Бунёдкор" Ҳамдамов ва Икромовнинг иккинчи бўлим охирида урган голлари эвазига ғалабага эришганди.


Тошкентдаги жавоб учрашувида эса "қалдирғочлар" йирик ҳисобда зафар қучиб икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Чорак финалда "Бунёдкор" Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўйинлар ўтказди. Бу ўйинлар Қосимов - Абрамов тўқнашуви бўлгани билан ҳам ёдда қолди. Илк учрашув водийда ўтказилди. Миржамол Қосимовнинг 89-дақиқада урган голи меҳмонларга ғалаба тақдим этганди. Жавоб учрашувида "Бунёдкор" биринчи бўлиб гол ўтказганига қарамай якунда 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришиб ярим финалга йўл олганди.

Достонбек Ҳамдамов нимчорак ва чорак финалдаги тўртта ўйинда ҳам рақиб дарвозасига гол ургани эътиборга молик.

Ярим финалда "қалдирғочлар" олдинги босқичлардан фарқли равишда дастлабки баҳсни ўз майдонларида ўтказишди. Тошкентда "Динамо" меҳмон бўлди. Бу 31 июль санасида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаганди. Ўтган ҳафтада Самарқандда ташкил этилган жавоб учрашувида Отабек Шукуров ҳамда Миржамол Қосимовнинг урган голлари эвазига "Бунёдкор" ўз тарихида 9-марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди.


Бу йилги Ўзбекистон кубоги доирасидаги 6та ўйиннинг барчасида майдонга тушган дарвозабон Муроджон Зуҳуров ўз дарвозасидан атига иккита гол (иккиси ҳам пенальтидан) ўтказганини қўшимча қилиш лозим.

Мамлакат кубогида "Бунёдкор" мураббийлари 20 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Улардан 9 нафари барча, олти учрашувда майдонга тушди.

"Бунёдкор" ўз тарихида тўққизинчи марта кубок финалида ўйнайди. Бунга қадар ҳал қилувчи баҳсларда жамоа 4 бор ғолиб бўлган ва 4 марта имкониятни бой берган.

"БУНЁДКОР"НИНГ ФИНАЛГАЧА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ


Ўзбекистон кубоги
1/8 финал
Дастлабки учрашув
"Шўртан" - "Бунёдкор" 0:2
Голлар: 
Достонбек Ҳамдамов 72, Фаррух Икромов 85

Жавоб учрашуви
"Бунёдкор" - "Шўртан" 3:0
Голлар: 
Нурилло Тўхтасинов 33, Достонбек Ҳамдамов 50 пенальти, Шахзодбек Нурматов 76

1/4 финал
Дастлабки учрашув
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2
Голлар: 
Музаффар Музаффаров 70 пенальти - Достонбек Ҳамдамов 43, Миржамол Қосимов 89

Жавоб учрашуви
"Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1
Голлар: 
Вадим Чемиртан 45+1, Достонбек Ҳамдамов 58, Отабек Шукуров 68 - Музаффар Музаффаров 37 пенальти

1/2 финал
Дастлабки учрашув
"Бунёдкор" - "Динамо" 0:0


Жавоб учрашуви
"Динамо" - "Бунёдкор" 0:2
Голлар:
Отабек Шукуров 19, Миржамол Қосимов 45




Амалдаги кубок соҳиби бўлган "Локомотив" ҳам худди "Бунёдкор" сингари мусобақага 1/8 финалдан қўшилди. Бу босқичда "темирўйлчилар"га Навоийнинг "Қизилқум" клуби қаршилик қилди. Тўғрироғи қаршилик қила олмади. Тошкентда ўтган дастлабки учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин барчаси маълум эди. "Локо" дастлабки бўлимда 4та, ўйинда эса 5та жавобсиз тўп киритиб ғалабага эришди. Навоийда эса ярим куч билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди.

Чорак финалда эса "Локо" "Бухоро"га қарши ўйинларда жуда қийналди. Илк учрашув Бухорода ўтди ва унда ҳисоб очилмади. Кўпчилик Тошкентда мезбонлар осонгина ютишади деб тахмин қилганди. Бироқ ундай бўлмади. ТТЗдаги стадиондаги ўйиннинг асосий вақтида ҳеч бир томон гол ура олмади. Фақат қўшимча бўлимлада "темирйўлчилар" ҳисобни очишди ва кейин тақдирга тан берган рақиб дарвозасига иккита гол уриб кетишганди - 3:0.  


Ярим финалда "Локомотив"га ўтган йилги финалчи Қаршининг "Насаф" клуби рақиблик қилди. Илк учрашув пойтахтда ўтди. Баҳснинг 87-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни 3:0 кўринишига келтирганида кўпчилик "темирйўлчилар" финалга осонлик билан чиқишларини ўйлай бошлади. Бироқ ўша учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Драган Черан томонидан урилан гол барчаси ўзгартириб юборди. Чунки энди Қаршида "Насаф" жавобсиз иккита гол урса финалга чиқарди. Жавоб учрашувида ҳам Черан гол уришга эришди. Бироқ бу гол "аждарлар"га финалга чиқиш учун етарли бўлмади ва "Локомотив" кетма-кет иккинчи марта, ўз тарихида эсаучинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш лозимки, "темирйўлчилар" Ўзбекистон кубоги финалига чиқишса доим кубокни қўлга киритишган. Яъни шу пайтгача жамоа финалда ютқазмаган.

"ЛОКОМОТИВ"НИНГ ФИНАЛГА ҚАДАР БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ


1/8 финал
Дастлабки учрашув
"Локомотив" - "Қизилқум" 5:0
Голлар:
Марат Бикмаев 7, Жалолиддин Машарипов 19, 44, Диёр Туропов 39, 74.

Жавоб учрашуви
"Қизилқум" - "Локомотив" 1:1
Голлар: 
Эркин Бойдуллаев 88 - Мурод Бобожонов 59

1/4 финал
Дастлабки учрашув
"Бухоро" - "Локомотив" 0:0


Жавоб учрашуви
"Локомотив" - "Бухоро" 3:0
Голлар:
Садриддин Абдуллаев 98, Азизбек Омонов, Сардор Мирзаев 119

1/2 финал
Дастлабки учрашув
"Локомотив" - "Насаф" 3:1
Голлар: 
Марат Бикмаев 16, 87, Мурод Бобожонов 46 - Драган Черан 90+2

Жавоб учрашуви
"Насаф" - "Локомотив" 1:0
Гол
: Драган Черан 74


"Бунёдкор"нинг олдинги финаллари:
2007 йил

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:0 (пенальтилар серияси 6:7)

2008 йил
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:1

2009 йил
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1

2010 йил
"Бунёдкор" - "Шўртан" 1:0

2012 йил
"Бунёдкор" - "Насаф" 3:0

2013 йил
"Бунёдкор" - "Насаф" 2:1

2014 йил
"Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1

2015 йил
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:2


"Локомотив"нинг олдинги финаллари:
2014 йил

"Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0

2016 йил
"Локомотив" - "Насаф" 1:0


Ўзбекистон кубоги-2017. Ким нечта ўйин ўтказди?


"Бунёдкор"
Дарвозабон

Муроджон Зуҳуров 6 ўйин  -2 гол

Ҳимоячилар

Акром Комилов 6 ўйин
Дилшод Аҳмадалиев 6 ўйин
Рустам Ашурматов 4 ўйин
Анвар Ғофуров 2 ўйин
Ислом Қобилов 2 ўйин

Ярим ҳимоячилар
Достонбек Ҳамдамов 6 ўйин, 4 гол
Миржамол Қосимов 6 ўйин, 2 гол
Отабек Шукуров 6 ўйин, 2 гол
Фаррух Икромов   6 ўйин, 1 гол
Жавлон Иброҳимов 6 ўйин
Даврон Умиров  4 ўйин
Нурилло Тўхтасинов 2 ўйин, 1 гол
Шохрух Гадоев 2 ўйин
Сардор Азимов 1 ўйин

Ҳужумчилар
Шахзодбек Нурматов 6 ўйин, 1 гол
Вадим Чемиртан  4 ўйин, 1 гол
Элдор Шомуродов 3 ўйин
Шохруз Норхонов 2 ўйин
Воҳид Шодиев   2 ўйин


"Локомотив"

Дарвозабонлар

Игнатий Нестеров  5 ўйин, -2 гол
Маъмур Икромов 1 ўйин, -1 гол

Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев 5 ўйин
Шерзод Файзиев 5 ўйин
Муҳаммад Коне 5 ўйин
Ислом Тўхтахўжаев 3 ўйин
Салим Мустафоев 2 ўйин

Ярим ҳимоячилар
Садриддин Абдуллаев 6 ўйин, 1 гол
Сардор Мирзаев 6 ўйин, 1 гол
Кахи Махарадзе 6 ўйин
Олег Зотеев  6 ўйин
Жалолиддин Машарипов 5 ўйин, 2 гол
Тимур Кападзе 5 ўйин
Икром Алибоев 4 ўйин
Диёр Туропов     2 ўйин, 2 гол
Қувондиқ Рўзиев  2 ўйин
Саламат Қутибоев 2 ўйин

Ҳужумчилар
Марат Бикмаев  5 ўйин, 3 гол
Мурод Бобожонов 5 ўйин, 2 гол
Азизбек Омонов 3 ўйин, 1 гол


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика