Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

"Бунёдкор" устози, хет-трик қайд этган Черан — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари News

"Бунёдкор" устози, хет-трик қайд этган Черан — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони – Артём Потапов ("Сурхон")

"Сурхон" бу тур Суперлиганинг бу йилги чемпионлиги учун асосий даъвогар "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. "Сурхон" "Насаф"ни муҳим икки очкодан мосуво қилди. Бунга асосий сабабчилардан бири сурхонликлар дарвозабони Артём Потапов эди. Айнан Потаповнинг ажойиб сейвлари сабаб "Сурхон" Қаршидан бир очко билан қайтди. Шу тариқа Потапов турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

Ушбу турда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган икки жамоа "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро ўта муҳим ўйинда майдонга тушишганди. "Олти очко"лик бу учрашувда Илёс Зейтуллаев қўл остидаги "Бунёдкор" мағлуб бўла туриб, якунда муҳим ғалабани ўзиники қилди. Ушбу ғалабада мураббийнинг топқирлигини эътироф этмасдан бўлмайди. Ҳисобда ортда бораётган "Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаев иккинчи бўлим бошида Аҳмадилло Муқимжонов ва Луич Качорриларни майдонга туширди. Якунда айнан шу икки футболчи биттадан гол киритиб, "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этишди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси – Драган Черан ("Пахтакор")

"Пахтакор" ва "Динамо" 21-тур ўйинини қолганлардан анча аввал, яъни 6 октябрь куни ўтказишганди. Ушбу учрашувда ўйин масаласини Драган Чераннинг учта голи ҳал қилди. Самарқандликларга қарши хет-трик қайд этган Черан Суперлигадаги голлари сонини 13 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида ҳам яққол етакчига айланганди. Шу тариқа Драган Черан тур футболчиси сифатида эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Андрия Филипович (Темурхўжа Абдуҳилоқовдан заргарона пас) ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" футболчиси Андрия Филипович "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди. Бу голнинг чиройли чиқишига нафақат Филипович, балки Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳам катта ҳисса қўшди. "Локо"нинг бир неча футболчилари ичидан тўпни Темурхўжага оширган Филипович олдинга ўтди, Абдуҳолиқов эса товони билан ажойиб услубда тўпни Андрияга қайтарди. Филипович эса якуний зарбани ажойиб тарзда йўллади ва гол урди. Ушбу гол Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика