Latest news

23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  3 23:38"Леванте" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  6 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  64

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган" News

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.

- Ҳаммага раҳмат. Ўйинга келсак, охиригача жанговар ўйин бўлди. Учрашув сўнгида дурангга эришдик. "Насаф" футболчилари анча вақтдан бери шаклланган. Бир томондан, шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз савияси юқори бўлади. "Насаф"га ҳам, ўзимизнинг йигитларга ҳам катта раҳмат. 


- Ўйин охирида футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиб кетишди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин сўнгида бўлган жараёнларда энди кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган. Биз ўша вазият содир бўлган жойда эмасдик. Буни кўриб чиқамиз. Бир томонлама хулоса чиқариш нотўғри. Шу сабабли, аниқ нимадир дея олмайман. 


- Ҳакамлик борасидаги фикрларингиз.

- Мен ҳакам эмасман. Уларнинг назоратчилари, комиссияси бор. Агар футболчи ёки ўйин ҳақида савол берсангиз, бемалол жавоб бераман. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.


- Таркибда ёш ўйинчилар кўп. Уларга акалик қилиб, мураббий сифатида сабоқ бермаганмисиз?

- Жамоага маслаҳат беряпмиз. Сизнинг акангиз маслаҳат берса, шу нарсани қиласизми. Йигитлар ҳам шунақа. Уларнинг характери турлича. Бири мўмин бўлса, иккинчиси шўх. 


- Жамоа иккинчи рақам сифатида кўп ғалабаларга эришган. Бугун эса гол ва четлатишдан сўнг биринчи рақамли бўлиб ўйнашда қийналди. 

- Биз жамоага қараб мослашамиз. Қачондир биринчи, қачондир иккинчи рақам сифатида ўйнаймиз. Фойдаси тегмаса, услубни ўзгартирамиз. Шу ўйинда ҳам тактикани иккинчи бўлимда ўзгартирдик. 


- Бугун "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими қизил карточкадан кейин.

- Қизил карточка меники эмас. Икки очко йўқотган бўлишимиз ҳам мумкин, бир очко олган бўлишимиз ҳам мумкин.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика