Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК) News

"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК)

"Бунёдкор" ўринбосарлар жамоасининг Хорватиядаги йиғинидан дараклар.


Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)


Загребда тонг отди. Соат чамаси 5:30ларда уйғониб кетдим. Туришим заҳоти ойнадан ажиб бир гўзаллик яъни атроф ям-яшил табиатга кўзим тушди. Тиниқ ҳаво билан бирга эсаётган майин шабада қалбларга ажиб бир ҳузурлик бермоқда. Нонуштага қадар 3 соат вақтим бор. Бундан унумли фойдаланган ҳолда "Terme sveti martin" атрофидаги ўрмонни саёҳат қилишга қарор қилдим.  Жуда катта жойни эгаллаган оромгоҳ дам олувчилар билан тўла. Атрофдаги табиатни кузата туриб яратганнинг олдида нақадар ожиз эканлигимизни англадим. Шу онда кўпчилик томоша қилган мултфилимдан иқтибос келтирсам: Атрофни гўзаллигини қара Тутти!



Бу борада саёҳатни яхши кўрадиган жамоа шифокори Икром Тоиров менга ҳамроҳ вазифасини ўтади. Суратлар эса ушбу инсонга тегишли эканлигини айтиб ўтмоқчиман. 



Йўлимизда учраган бу хонадон эътиборимизни тортмай қолмади. Қизиқиб кириб кўрдик. Лекин биз кутгандек нимадир янгилик топилмади. 



Нонуштадан сўнг яна ўша ўрмон оралаб тренажор залга борилди. Абдуҳамид Қодиров машғулотлар аввалида футболчилар билан суҳбатлашар экан бу йиғин улар учун ўзини ўзини кўрсатишига имконият эканлигини, хориж клублари назарига тушиши мумкинлигини, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш кераклигини таъкидлади. Тонгги машғулотларда асосан енгил машқлар берилди. Дарвозабонлар билан Мурод Зуҳуров иш олиб борди. 




Бу орада жамоанинг бу йиғин доирасидаги рақиблари деярли маълум бўлиб улгурди. Улар орасида Загребнинг "Динамо" жамоаси ўринбосарлари ҳам бор. Айнан мана шу ўйин кичик "қалдирғочлар" учун муҳим аҳамият касб этишини айтиш жоиз. Эртага жамоа Хорватия учинчи лигаси вакили "Меджимурье" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади. "Меджимурье" клубига 2003 йилда асос солинган. Уй учрашувларини 6 000 томошабинга мўлжалланган "СРК Младость" стадионида ўтказади.



Жамоанинг таркибини 1998-2004 йилда туғилган футболчилар ташкил қилади. Маҳаллий мутахассис Никола Гонисарес бош мураббий ҳисобланади. 



Эртага учрашувдан сўнг мураббий ва футболчиларнинг дастлабки фикрларини ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика