Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  0 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

“Бунёдкор” тарбияланувчилари бу сафар “СШИ-2”дан устун келишди News

“Бунёдкор” тарбияланувчилари бу сафар “СШИ-2”дан устун келишди

Футбол клуби тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг навбатдаги турида “Бунёдкор-А” ўз уйида “СШИ-2”нинг турли ёшдаги жамоаларини қабул қилди.
Куннинг дастлабки ўйинида “қалдирғочлар”нинг 2003 йилги футболчилари ўз тенгқурлари билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Улардан бир ёш катталар баҳсида эса меҳмонларнинг қўли баланд келди – 0:1. Қолган беллашувларда майдон эгалари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Жумладан, 2001 йилда таваллуд топганлар қарама-қаршилигида “Бунёдкор-А” рақиблари дарвозасини 6 марта ишғол қилган бўлса, ўз постидан 2 та тўп олиб чиқди. 15 ёшлилар қарама-қаршилигида мезбонлар тенгдошларини 2 гол фарқи билан мағлубиятга учратди – 3:1. Охирги беллашувда академия тарбияланувчиларининг энг катта ёш тоифасидаги футболчилари майдонга чиқишди. Бу учрашувда мезбонлар “СШИ-2”дан ҳар томонлама устун эканликларини кўрсатишди. Ҳисобдан ўйин қандай кечганлигини тушуниб олиш қийин эмас – 12:1.

Якшанба куни ўтказилган баҳсларда “қалдирғочлар” 1 та дуранг, 1 мағлубият ва 3 та ғалабага эришишди. Тўплар фарқи эса 23:7.

2003 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 2:2

2002 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 0:1

2001 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 6:2

2000 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 3:1

1999-98 йиллар
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 12:1

Томонлар биринчи босқичнинг 5-турида тўқнаш келишган ва ўшанда “СШИ-2” ўз уйидаги беллашувлардан фақатгина 1 та дуранг ишлаб олган холос. Қолган барча учрашувларда бунёдкорчилар зафар қучишган.

Қуйида биринчи босқичдаги ўзаро ўйинларнинг натижалари:

2003 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2002 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2001 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2000 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 1:1

1999-98 йиллар
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:3
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика