Latest news

20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  1 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2

"Бунёдкор" стадиони раҳбарияти масалага ойдинлик киритди News

"Бунёдкор" стадиони раҳбарияти масалага ойдинлик киритди

Хабарингиз бор кеча Олий лиганинг 12-тур марказий ўйини "Бунёдкор" - "Насаф" беллашуви бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" стадиони директори Воҳид Зокиров кечаги "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинида ўйингоҳга ташриф буюрган томошабинлар сони борасида чиққан мақола бўйича ўз муносабатини билдирди. Воҳид Зокиров ва "Бунёдкор" стадионининг маркетинг бўлими ходимлари ушбу масалага ойдинлик киритиб ўтишди.

Сайтимиз орқали ёзилган мақолада кечаги ўйинда аслида қанча мухлис ташриф буюрди деб мурожаат этгандик. ПФЛ расмий сайтида кўрсатилган 3869 нафар томошабиндан ҳам тахминан кўпроқ ишқибоз келгани ва ўша учрашувдан олинган суратларни чоп этгандик.

Воҳид Зокиров билан бўлган учрашувда стадион раҳбари чипталарни қанча сотилгани ва ҳар бир секторга қанчадан мухлис сиғишини тушунтириб ўтдилар. Шуни қўшимча қилиш лозимки, чипталар савдоси энг охирги замонавий услубда компьютерлаштирилган. Сотилган чипталар бўйича стадион директорининг ўзига кунлик ҳисобот келиб туришини кўрдик. "Бунёдкор" стадиони доимо мухлислар учун ишлаши ва уларнинг хизматига доим тайёрлиги алоҳида таъкидланди.

Яна бир маълумот, "Бунёдкор" стадиони кассасидан чипта сотиб олаётган мухлиснинг талаб ва истагига биноан танлаган сектори ва жойига унинг кўз олдида чипта чиқарилади. Агарда ишқибоз танлаган жой банд бўлса, унда бошқа ўриндан жой берилади. Яъни "Бунёдкор" ҳар бир ўйинга маълум миқдорда чипта тайёрлаб олиб келмайди. Мухлисларнинг кўз ўнгида чипта махсус мослама орқали чиқариб берилади. Бу ортиқча сарф-ҳаражатдан асрайди. Маълум бир учрашувга масалан 10 мингта чипта тайёрлатиб, кейин шуларнинг тенг ярми сотилмай қолса, бу ортиқча ҳаражат ва зарар. 

"Бунёдкор" - "Насаф" ўйинига жами 3868 та чипта сотилган ва шу асосида учрашувга келган томошабинлар сони аниқланган. 3868 нафар томошабиннинг ичига "Бунёдкор" мухлислар клуби (аккредитация билан киришган) ва "Насаф" (текинга чипта берилган) мухлислар клуби аъзолари ҳам қўшиб ҳисобланганини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Яна стадионда ИИБ ходимлари ҳам борлиги кишини мухлислар сонини аниқлашда бироз чалғитиб юборган бўлиши мумкин.

Стадион директори ва ходимларининг гапларига кўра, "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувига ташриф буюрган томошабинлар сони борасида адашилмаган ва кечаги баҳсни ҳақиқатдан ҳам 3868 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борган. Аниқлик учун: ПФЛ расмий сайти эса 3869 нафар томошабин келди деб хабар берган.

Демак бу борада "Бунёдкор" стадиони маъмурияти томонидан ҳеч қандай англашилмовчилик бўлмаган ва улар берган маълумот тўғри бўлиб чиқди.

Шу ўринда "Бунёдкор" стадиони раҳбариятига ушбу масала бўйича қилган муносабати ва эътибори учун ташаккур билдирамиз.


Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Эрон учрашувига чипталар чиқарилган ва "Бунёдкор" стадиони кассаларида чипталар сотуви бошланган.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика