Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Шиддатли кечган "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашувида дуранг қайд этилди, Бошкович қизил карточка олди News

Шиддатли кечган "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашувида дуранг қайд этилди, Бошкович қизил карточка олди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 1:1

27 октябрь 2024 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 17:15.

Бош ҳакам: Достон Мирзарайимов
Ёрдамчилар: Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов
Захира ҳаками: Зокир Сапоев
VAR ҳаками: Никита Мустафин
АVAR: Никита Афиногенов 

Голлар: Луис Качорри 71, - 1:0 (Бобурбек Йўлдошев). Самандаржон Мавлонқулов 88, - 1:1 (Олег Зотеев).

"Бунёдкор": 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Расо, 6. Бобурбек Йўлдошев, 8. Фране Чиряк (65. Аҳмадулло Муқумжонов, 56), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (с), 22. Усмонали Исмоналиев (74. Луис Качорри, 56), 23. Асадбек Раҳимжонов (57. Амир Тўрақулов, 86), 25. Итсуки Урата, 41. Андрия Филипович (10. Расул Йўлдошев, 86), 77. Музаффар Олимжонов (7.Шохбоз Жўрабеков, 78).

Захира: 1. Марин Любич, 17. Оллаберган Каримов, 19. Билол Туплиев, 66. Азизбек Тўлқинбеков, .

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович (с), 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (82. Фазлиддин Омонкелдиев, 90+1), 8. Владимир Йовович, 14. Люпчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов (28. Станислав Андреев, 78), 23. Суҳроб Иззатов, 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардорбек Ҳошимов (9. Самандаржон Мавлонқулов, 59).

Захира: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 2. Сардор Қулматов, 5. Жасурбек Ёқубов, 7. Муҳаммадсафо Фозилов, 17. Самандар Синдаров, 22. Алексей Носко, .

Огоҳлантиришлар: Хондамир Мустафоқулов 36, Алишер Салимов 37, Асадбек Раҳимжонов 47,

Четлатиш: Иван Бошкович 90+1 ("Сўғдиёна" бош мураббийи).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади, "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 1:1

90+1. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Салимов ўрнига Омонкелдиев тушди

90+1. УХХХ! Ҳозир "Сўғдиёна" футболчиси майдон ташқарисига чиқиб кетаётганида Иван Бошковични йиқитиб юборди. Бош ҳакамга жиддий эътироз қилган Бошкович қизил карточка олди ва захира ўриндиғини тарк этди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. ГОЛ! Чап қанотдан Олег Зотеев узатган тўпни захирадан майдонга тушган Самандаржон Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади - 1:1. 

86. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Филипович ва Раҳимжонов ўрнига Йўлдошев ва Тўрақулов тушди

82. Хавфли вазият! Жўрабековнинг боши билан етказиб берган тўпни Муқумжонов яқин масофадан дарвозага тўғрилай олмади!

78. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Мустафоқулов ўрнига Андреев тушди

78. Ўзгариш. "Бунёдкор". Олимжонов ўрнига Жўрабеков тушди

71.ГОЛ. Жарима тўпидан кейин тўп Бобурбек Йўлдошевга борди, унинг пасидан кейин Луис Качорри жарима майдони ичида тўпни эгаллади ва дарҳол бурилиб дарвозага зарба бериб, ҳисобни очди - 1:0.

70. ЗАРБА! Қанотдан узатилган тўпни Митрович қайтарди, қайтган тўпни Раҳимжонов дарвозага йўллади, яна Милан ўз ўрнида! 

62. УХХХХ! Дарвоза устуни! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Мавлонқуловнинг зарбасини Абдунабиев қайтарди, қайтган тўпни Дориев яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! 

61. ЗАРБА! "Сўғдиёна" вакили Суҳроб Иззатовнинг кучли зарбаси хавфли, лекин ноаниқ кетди

59. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳошимов ўрнига Мавлонқулов тушди

56. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Чиряк ва Исмоналиев ўрнига Муқумжонов ва Качорри тушди

47. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Асадбек Раҳимжонов

46. Иккинчи тайм бошланди



45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0 

45+2. УХХХ! Хавфли вазият! Сардорбек Ҳошимов жарима майдони ичида зарба бераман деб Абдунабиевнинг оёғига зарба бериб юборди. 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

37. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Алишер Салимов

36. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Хондамир Мустафоқулов



35. "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Музаффар Олимжонов жарима майдонига яқинлашиб чап оёқда зарба берди, Митрович тўпни эгаллаб олди!

25. Зарба! Сойибовнинг тўп узатишидан кейи Дориев зарба берди, яна Абдунабиев ўз ўрнида

19. "Бунёдкор"да яна бурчак тўпи, узатилган тўпни Бобурбек Йўлдошев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

12. Хавфли зарба! Йовович-Зотеев-Дориев комбинацияси зарба билан тугади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

5. Қарши ҳужум! Йововичнинг тўп узатишидан кейин Люпче Дориев жарима майдони ёнидан зарба берди, Абдунабиев тўпни қайтарди!

5. "Бунёдкор" кетма-кет иккита бурчак тўпига эга бўлди, аммо иккала вазият ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика