Latest news

21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  0 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  2 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади News

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади

Футбол учрашувида асосий “қора иш”, яъни майдонда ярқ этиб кўринмаса-да, катта жисмоний куч сарфлаш эвазига ўйин тизгинини ушлаб туриш таянч ярим ҳимоячилар зиммасига юклатилгани хеч кимга сир эмас.
Шу боис ҳам мураббийлар бу амплуа эгаларини бошқа юлдуз ўйинчилар қаторида ардоқлайдилар. “Бунёдкор”нинг энди 19 га қадам қўйган аъзоси Сардор Собирхўжаев клуб сафида хали асосий таркибдан муқим жой олмаган бўлса-да, ўсмир ва ёшлар терма жамоалари мураббийлари эътиборига аллақачон тушиб улгурган. 2010 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати, 2011 йилги Мексика Жаҳон чемпионати, 2012 йил БАА даги Осиё чемпионати, 2013 йилги Туркия Жаҳон чемпионати баҳсларида деярли барча ўйинларда майдонга тушган Сардорни Шухрат Мақсудов Оманда илк мартта ташкил этилган U-22 қитъа биринчилигига ҳам таклиф этди. Ва жамоанинг энг ёш аъзоси бўлишига қарамай, Собирхўжаевни Хитой билан бўлган илк учрашувда асосий таркибда майдонга туширди. Лекин шу куни Сардорга ўйин охиригача харакат қилиш насиб этмади. Иккинчи бўлим бошида у жароҳат олди ва майдонни тарк эрта этишга мажбур бўлди. Жароҳат жиддийлигидан Собирхўжаев нафақат қолган ўйинларни томошабин сифатида кузатди, балки “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшилмай Тошкентга қайтиб келди. Биз Сардор билан учрашиб, баъзи масалаларга ойдинлик киритдик.

- Жароҳат қай тариқа содир бўлди?
- Юқоридан келаётган тўпни бош билан қайтариш учун сакраганимда рақиб ўйинчи тирсаги билан ён томондан тос суягимга қаттиқ зарба берди. Зарба кучлилигидан суякларим зирқираб кетди. Қаттиқ оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмаслигим дархол ойдинлашди. Мураббийлардан алмаштиришларини ўзим сўрадим ва майдонни тарк этдим.

- Шифокорларнинг кейинги хулосаси қандай бўлди?
- Тос суяги харакатлантирувчи аъзо бўлгани сабабли оғриқ қолмагунча тўлиқ югура олмасдим. Шу боис сафаримиз охиригача физиотерапея муолажаларини олиш билан бирга фақат енгил югуриш билан чекландим. Бу узоқ давом этадиган муолажа бўлгани туфайли, “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшила олмадим ва Миржалол Қўшоқович билан маслаҳатлашгандан сўнг Тошкентга қайтдим.

- Хозир вазият қандай?
- Физиотерапея муолажаларини бу ерда ҳам давом эттираяпман ва ёшлар таркибида шуғулланмоқдаман. Ҳозирча фақат индивидуал югуриш билан машғулман. Насиб қилса ҳафта охиригача умумий гуруҳга қўшиламан. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, “Бунёдкор”нинг Туркияда ташкил этиладиган йиғинида асосий тарикибга қўшилиш ниятидаман...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика