"Бунёдкор" собиқ устози Сколари ушбу мавсум охирида мураббийлик фаолиятини якунлайди
14 nov 2022 18:34
News
"Бунёдкор" собиқ устози Сколари ушбу мавсум охирида мураббийлик фаолиятини якунлайди
"Атлетико Паранаэнсе" бош мураббийи Луис Фелипе Сколари фаолиятини тугатишини эълон қилди.
"Бу менинг ҳаётим эди ва у жуда яхши якунланди. Мен футболда бунча нарса қўлга киритишимни кутмагандим", – деди Сколари.
Эслатиб ўтамиз, Сколари мураббийлик фаолияти давомида Португалия ва Бразилия каби терма жамоаларни бошқарган ва бразилияликлар билан 2002 йилги ЖЧда ғолиб чиққан. Клуб даражасида 74 ёшли мутахассис Лондоннинг "Челси" жамоасидаги фаолияти билан машҳур бўлиб, уни мавсум тугамасиданоқ тарк этган.
Шунингдек, Сколари Бразилиянинг бир қатор клубларидан ташқари Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" ва Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубларида фаолият юритган.
Link :
Source : Globo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments