Latest news

17:48"Арсенал" Мартин Субимендини ёзда 60 миллионга сотиб олади   0 17:17Лерой Сане ва Йозуа Киммих ёзда "Барса"га ўтиши мумкин   2 16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  0 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  5 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  3 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   10 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  3 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  7 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  13 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1

"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз News

"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз

Футболчи Тотти билан жамоадош бўлган ҳамда машҳур мураббийнинг мураккаб машғулотларидан кўзлари ёшга тўлган. Шунингдек, "Паненка" услубида пенальтини голга айлантира олмагани учун унга нисбатан чора кўрилган.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби яқинда бразилиялик ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан бир йиллик шартнома имзолади. Унинг сўнгги жамоаси Португалиянинг "АВС Футебол" (Португалия) клуби эди.

10 ёшида футбол ўйнашни бошлаган Жонатан Лукка 17 ёшидаёқ Италиянинг "Рома" клуби томонидан Бразилиянинг "Интернасьонал" жамоасидан 700 минг еврога харид қилинган ҳамда Перротта, Ламела, Пьянич, Маркиньос, Де Росси ва Тотти каби футболчилар билан бирга машғулотларда иштирок этган, бироқ бирор маротаба майдонга туширилмаган.

Агентим "Рома" ва "Ювентус"дан таклиф борлигини айтди. "Интернасьонал" мен билан шартномани узайтирмоқчи эди. Мен ҳеч нарса кафолатланмаганлигини билар эдим, аммо барибир Европага боришга қарор қилдим, чунки бошқа имкон бўлмаслиги мумкин эди.

Трансферим бир кечада ҳал бўлди. Бир куни база ётоқхонасидан чиқиб кетаётгандим, клуб профессионал директори қаршимга машинасини тўхтатиб, кетмаслигим кераклигини сўради. Аммо мен қарор қабул қилиб бўлгандим. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Базадагилар ҳайрон қолишди, чунки мен 17 ёшда эдим. Мен ҳеч қачон профессионаллар билан машғулот ўтказмаганман. 

"Рома"даги тирик юлдузларни фақат видеоўйинларда кўргандим, улар менга жуда яхши муносабатда бўлишган.

Пьянич тўп билан ажойиб муомала қиларди. Унинг машғулотлардаги ҳаракатлари ҳайратланарли эди. У менга Жуниньодан (Пернамбукано) кўп нарса ўрганганини айтди. Тотти жуда камгап ва босиқ эди, аммо баъзида ҳазиллашиб турарди. Ёши каттароқ бўлишига қарамай, унинг маҳорати ўртачадан анча юқори эди. Освальдо ғалати табиатга эга эди, биз дўстлашиб қолдик. Баъзида у жанжаллашиб, баҳслашарди, лекин яхши инсон эди. У рок мусиқани севарди, ҳатто қўшиқ ҳам куйларди.

Жамоанинг АҚШдаги мавсумолди тайёргарлигидаги биринчи машғулотимда Де Росси Европа чемпионати финалида (Испанияга) ютқазгани учун жаҳли чиққан ҳолда иштирок этарди. Вазиятлардан бирида мен тўпни олиб бурилмоқчи бўлганимда, у мени қаттиқ туртиб юборди, бу жудаям қўпол ҳаракат эди! Аммо улар бунга эътибор бермади, чунки мен 18 ёшли бола эдим (кулади). Де Росси юзимга енгил икки марта шапатилаб: "Бўшашма, давом эт!" деди. У ажойиб одам эди!"

Ўша пайтда "Рома" мураббий Зденек Земан эди.

Земан фаолиятимдаги энг ақлдан озган мураббий эди. У фақат жисмоний тайёргарликка урғу берарди. Австрияда мавсумолди машғулотларида шу қадар кўп жисмоний тайёргарлик кўрдик, ўшанда танам шу қадар оғриқни ҳис қилдики, нақ йиғлаб юбордим. Ҳис қиляпсизми, мен 18 ёшда эдим! Мураббийдан норози ёши каттароқ йигитлар жамоадан кетишди.

Олдинда яна тўрт йиллик шартномаси бўлишига қарамай, Лукка жамоадан кетишни истади. "Рома" уни C сериядаги жамоалардан бирига ижарага беришни истади, бироқ футболчи Бразилияшга қайтишни хоҳлади.


Кейинчалик у Бразилияннг бир қатор клубларида тўп тепгач, "Бунёдкор" собиқ мураббийи Зико мураббийлигидаги Ҳиндистоннинг "Гоа" жамоасидан таклиф олди. Ҳиндистон ва Малайзиядаги фаолиятидан сўнг Португалия ва Норвегия жамоаларида ҳам тўп тепди.

Қизиғи, Португалиянинг "Фаренсе" таркибида "Белененсеш"га қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга ошира олмагани учун унга нисбатан клуб томонидан интизомий иш қўзғатилди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Райан Голд 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, "Фаренсе"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада ҳакам жамоа фойдаси учун нуқтага ишора қилди. Жонатан Лукка жарима зарбасини ижро этишни жамоадошидан сўради ва тўп қаршисига яқинлашди. Унинг "Паненка" услубида йўллаган зарбаси эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинчалик рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди, ўйин эса 1:1 ҳисобида якунланди. Беллашувдан сўнг бош мураббий Сержиу Виейра ҳам ундан норозилигини яширмади. 

ВИДЕО

Жонатан Лукка Габриэла Лёве билан оила қурган. Габриэла "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекернинг рафиқаси Наталия Лёве билан опа-сингилдир. Демак, Жонатан ва Алиссон божа ҳисобланади. Ярим ҳимоячи Португалияда Алиссоннинг акаси билан ҳам бирга ўйнаган.

Алиссон билан гаплашиб турамиз. У мендан гоҳида жамоамизнинг ўйинига интернет ҳаволасини сўраб турарди. Норвегияда ўйнаётган кезларимда, "Алиссон билан майдонда рўбарў келишингиз мумкинми?" деб сўрашди. Мен эса "Мумкин, фақат биз мамлакат кубоги соҳибига айланиб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишмиз керак, "Ливерпуль" эса бироз ёмонроқ натижалар қайд этиши ва шу турнирда иштирок этиши лозим, бироқ буни истамайман", деб жавоб қайтардим.

Жонатан Лукка бўш вақтини оиласи билан ўтказишни, шунингдек, табиат қўйнида сайр қилишни яхши кўради. Футболчи жониворларни ёқтиради, жумладан, отда сайр қилишни хуш кўради. Ҳатто у сигир соғишни ҳам эплайди.

ВИДЕО


"Мен Месси ёки супермэн эмасман" — ёши кичрайтирилгани гумон қилинган, 16 ёшида термада дебют қилган, Катанец қўл остида Ўзбекистонни мағлуб этган ва Аргентинага қарши ўйинда онасидан айрилган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +6   

Comments

+2   
14 jan 08:35:06
BXZ BXZ
Хуш келибсан Пахтакорга , омадингни берсин ва Пахтакорни галабаларида у́з хиссангни салмокли ку́ш .
+2   
14 jan 07:33:40
Javlon Samarqand
Reply to comment by TEMUR
sigir sogʻishdan bowqasiga yaraydimi bu
Яхши уйнаб кетса майликуя агарда уйнай олмаса Сигир емас Пахтакорни согган булади
   
14 jan 14:30:35
Odilbek Abdushukurov
Vuaxaxa.. Qarindoshi emish.. :))
   
14 jan 12:03:03
Rain.
Reply to comment by Javlon Samarqand
Яхши уйнаб кетса майликуя агарда уйнай олмаса Сигир емас Пахтакорни согган булади
Kulaverib ichagim uzildi gap yoq lekin )))
   
14 jan 08:19:38
Burxon Real
Choyxonama choyxona yurib osh yiyishni urgatilar endi
   
14 jan 07:37:11
Abdugaffar Abdullayev
Ўзини камандайни ғамини еларинг.
   
14 jan 07:30:50
Xan
Сегир согиши койиллатса бу сафар пахтакори койиллатиб согади
   
14 jan 05:51:14
Soccerland777
Қовун эканку, ундан кўра ўзимизни ёш ўзбек ўйинчисини ўйнатиш керак
   
14 jan 04:13:32
TEMUR
sigir sogʻishdan bowqasiga yaraydimi bu
-1   
14 jan 06:10:10
Ўзбек футболининг муҳлиси
Зато Бразилиялик xD.
-1   
14 jan 04:18:01
TEMUR
fudboʻlchimi yoki udboʻlchmi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика