Latest news

13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  0 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  1 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  4 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  27 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  7 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  17 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0

"Бунёдкор" Сергей Лушан истеъфога чиққанини тасдиқлади News

"Бунёдкор" Сергей Лушан истеъфога чиққанини тасдиқлади

Фарғона шаҳрида ўтган “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг “Бунёдкор” ФК бош мураббийи Сергей Лушан истеъфо берди.

Клуб раҳбарияти унинг аризасини кўриб чиқди ва истеъфо борасидаги мурожаатни қабул қилди. Шунингдек, собиқ бош мураббийга клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди. Айниқса, Сергей Ивановичнинг асосий жамоага бир неча ёшларни жалб этгани ва уларнинг маҳоратини оширишда катта ҳисса қўшганлиги, қолаверса турли ёшдаги терма жамоаларга қанчадан-қанча номзодларни етиштириб берганлиги алоҳида эътироф этилди.

“Бунёдкор” ФК раҳбарияти Сергей Лушанни унинг аввалги лавозими – “Бунёдкор” футбол мактаби директорлигига қайтаришни маъқул топди.

Сергей Иванович “Бунёдкор” ФК бош мураббийи сифатида 2014 йилнинг 3 июнидан 2015 йилнинг 22 сентябрига қадар фаолият юритди. Шу вақт оралиғида у “қалдирғочлар”га 56та учрашувда устозлик қилди. Шуларнинг 31тасида ғалаба, 9та баҳсда дуранг ва 16та учрашувда мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи 77-44, “Бунёдкор” фойдасига. Унинг бошчилигида “қалдирғочлар” икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олишди.

Ишонамизки, Сергей Лушан яна янгидан-янги ёш футболчиларни нафақт бизнинг жамоамизга, балки бутун ўзбек футболига етиштиришда давом этамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика