Latest news

20:50Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  0 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  20 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  21 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

"Бунёдкор" ўринбосарлари дастлабки синовдан қандай ўтишди? Рақиб мураббийи нималар деди? (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) News

"Бунёдкор" ўринбосарлари дастлабки синовдан қандай ўтишди? Рақиб мураббийи нималар деди? (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

Ёш "қалдирғочлар"нинг Хорватиядаги йиғини давом этмоқда.


Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)


ФОТО. Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)


Клуб ўринбосарлари кеча мазкур йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Жамоанинг асосий посбони Жасур Умрзоқов учрашувдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олгани боис Мирсаид Турсунматов бошланғич таркибдан ўрин олди, дея оламиз. Худога шукурки, Жасур Умрзоқовнинг жароҳати текширувлар натижасида жиддий эмаслиги маълум бўлди. Унга барча зарур ёрдам кўрсатилган. Барчаси жойида. Рақиб аввал маълумот берганимиздек, Хорватия учинчи лигаси вакили "Медимурье". 



"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК)


Асосан жисмоний кучга таяниб ўйнаган рақиб футболчилари икки бўлимда ҳам "Бунёдкор"нинг биргина хатосидан унумли фойдаланиб кетди, холос. Ўйин ташкил қилиш, ҳимоядан паслар орқали чиқишда вакилларимиз чакки кўринишгани йўқ. Айни пайтда ўринбосарлар жамоасида янги таркиб шаклланаётганини ҳам инобатга олиш даркор. Ҳозирда Билол Туплиев,  Маҳмуд Маҳаммаджонов, Муҳаммадсафо Фозилов асосий жамоа билан Минскда, Жасур Ҳолдоров, Мироншоҳ Сатторов "Олимпик" кўригида, Жаҳонгир Ўрозов U-20 терма жамоасида. Уларнинг ўрнига 2004, 2005 йилда туғилган бир неча нафар футболчилар Загреб йиғинига жалб қилинган. Учрашувнинг 43-дақиқасига қадар тартибли ўйин кўрсатган "қалдирғочлар" ҳимоядаги ягона хато туфайли гол ўтказиб юборишди, 0:1. Иккинчи бўлимда ҳам шундай ҳолат такрорланди, 0:2. 

Назорат учрашуви

БУНЁДКОР U-21 - Медимурье (Хорватия) - 0:2

Гол: Дорде Магделинич, 43 - 0:1. Петар Хавойич, 75 - 0:2.

"Бунёдкор U-21":  Мирсаид Турсунматов, Шоҳруҳ Муҳсинов, Хуршид Убайдуллаев, Александр Зевадинов, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳаммад Бобур Асадуллаев, Бобур Ёрбеков, Абдуазим Ортиқов, Андрей Гулямов, Азиз Кошибхонов, Улуғбек Кенжаев

"Медимурье": Иван Калач, Жан Марижус, Иван Тезачки, Марижан Фотак, Иван Кегелж, Жозеф Куқи, Иван Дакович, Жоско Рендулич, Дорде Магделинич, Кристиан Папович, Марко Харачи




Мазкур учрашувдан сўнг "Медимурье" жамоаси бош мураббий Ивица Соломун фикрларини билдирди. 

— Сизнинг жамоангиз ёш ва ҳали етарлича тажрибага эга эмаслиги сезилди. Шунга қарамай биринчи бўлимда жамоамизга муаммо туғдира олишди. Бўш зоналар қолдиришмади. Иккинчи голдан сўнг бизга нисбатан осонроқ бўлди, деб ўйлайман. "Бунёдкор"да яхши ёш ижрочилар бор экан. 

Рақиб сафидан айнан бир футболчини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, жамоа сардорини танлайман. Жисмоний ҳолати, ўйинни бошқариши катта футболчиларникига ўхшайди. Жамоадагиларнинг кўпчилиги индивидуал кучли. Футболда энг муҳими тўхтаб қолмаслик. Олдинга интилишлари зарур.

Жамоани сардор сифатида бошлаб тушган Хуршид Убайдуллаевнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

 

— Хорватиядаги йиғин кўнгилдагидек кетмоқда. Европа жамоалари билан куч синашиш орқали тажриба оляпмиз. Кечаги учрашув ҳақида тўхталсам, омад ва тажриба етишмади. Рақиб майдонда устунликка эга бўлди. Жамоадаги ёшларимиз учун бу баҳс фақат фойда келтирди, дея оламан. Иккинчи ўйинда юз фоиз кучимизни сарфлаб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жароҳатдан сўнг ўйинимда анча пасайиш юзага келди. Ўйлайманки, олдиндаги йиғинлар орқали аввалги спорт формамга қайтаман



Учрашув 6 000 томошабинга мўлжалланган "Младость" аренасида бўлиб ўтди. Майдон майсаси ажойиб ҳолатда. Томошабинлар, шарҳловчилар ва ОАВ учун зарур шароитлар яратилган. 


Шархловчилар ва ОАВ учун ажратилган хона

Бугун Иван Бошкович жамоага келиб қўшилади ва катта эҳтимол билан кечки машғулотларни ўзи ўтказади. Ўз вақтида "Насаф"да порлаган Бошкович билан ҳам суҳбат ташкил қилиш режамдан ўрин олган. Бизни кузатишда давом этинг. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика