Latest news

23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  52 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  832 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

"Бунёдкор" "Олмалиқ" устидан кичик ҳисобда устун келди News

"Бунёдкор" "Олмалиқ" устидан кичик ҳисобда устун келди

"Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 14-тур учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.


Олий  лига, 14-тур.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 1:0
27 июнь 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
:
В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи:
Г. Имамов (Тошкент).

Гол: Элдор Шомуродов (49)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Обид Жўрабоев, 88), 19.Забихилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 73), 21.Сардор Рашидов, 39.Элдор Шомуродов (7.Шакер Зуаги, 79)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 7.Шакер Зуаги, 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 20.Самир Бекрич, 40.Темур Аюпов

"Олмалиқ": 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров,  5.Евгений Гоголь (С),  7.Ғулом Ўрунов,  8.Саҳоб Жўраев,  10.Шавкат Саломов,  11.Зоҳир Пиримов (27.Никита Павленко, 56),  55.Адриан Кашкавал,  70.Арслонмурод Омонов (14.Дониёр Исмоилов, 83),  77.Жаҳонгир Абдумўминов (17.Камолиддин Мурзоев, 56),  84.Неманья Йованович
Захира: 1.Темур Ғаниев, 3.Азамат Исроилов, 14.Дониёр Исмоилов, 17.Камолиддин Мурзоев, 19.Ислом Иномов, 21.Саломат Қуттибоев, 27.Никита Павленко.

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Абдумўминов (19), Хайрулла Каримов (45), Евгений Гоголь (51)                         



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             Янгилаш




- "Бунёдкор" - "Олмалиқ" ўйинидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!

- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

 

- Қўшиб берилган дақиқалар давом этмоқда. "Олмалиқ" ҳужумга ўтмоқчи, "Бунёдкор" эса катта куч билан ҳимояланмоқда.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Сал қўшиш керак эди...


89` "Олмалиқ" олдинга интилмоқда. Лекин хавфли ҳужумлардан дарак йўқ...



88` Ўзгариш. "Бунёдкор".
Достонбек Ҳамдамов ўрнига Обид Жўрабоев майдонга тушди.


87` Хавфли вазият! Воҳид Шодиев яна қулай имкониятдан самарали фойдалана олмади. Умид Хонимқуловдан навбатдаги "сейв"!



85` Хавфли вазият!
Воҳид Шодиев қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


83` Ўзгариш. "Олмалиқ".
Арслонмурод Омонов ўрнига Дониёр Исмоилов туширилди.


81`
Бурчак тўпидан сўнг Гоголь боши билан дарвозага зарба берди. Ноаниқ.


80` Жарима зарбаси!
Шавкат Саломовнинг кучли ва аниқ зарбасини Мурод Зуҳуров бартараф этди. Бурчак зарбаси.


79` Ўзгариш. "Бунёдкор".
Элдор Шомуродов ўрнига майдонга Шакер Зуаги туширилди.


78` Хавфли вазият! "Олмалиқ"нинг ҳужумини Йованович самарали якунлай олмади. Зарба беришни чўзиб юборган Йованович имкониятни қўлдан бой берди...



77`
Саҳоб Жўраевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.


75`
"Олмалиқ" жарима зарбасини амалга оширди. Шавкат Саломовнинг ошириб берган тўпи Йованович дарвозага йўллашда ноаниқ ўйнади.


73`
Ўзгариш. "Бунёдкор". Забихилло Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев туширилди.


71`
Ўйин жуда зерикарли тус олмоқда...


70` Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга 1058 нафар томошабин ташриф буюрган.



68`
Мурод Зуҳуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


66`
Жовлон Иброҳимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди...


64`
"Олмалиқ" футболчиси Арслонмурод Омонов ҳозир жамоасининг ҳужумини ривожлантиришда жуда суст ҳаракат қилди ва натижада ҳужум узилиб қолди. Ваҳоланки унда пас бериш учун учтадан ортиқ вариант бор эди...


62`
Ўйин темпи юқори эмас. Голдан сўнг "Олмалиқ" бироз жонлангандек бўлганди. Лекин улар ҳозирча бутун жамоа бўлиб ҳужум ўтишаётгани йўқ.


60`
"Олмалиқ"нинг ҳужумларини "Бунёдкор" ҳимоячилари бартараф этишмоқда.


58`
"Олмалиқ" футболчиси Саҳоб Жўраев жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламади.


57` Ўзгариш. "Олмалиқ".
Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига Камолиддин Мурзоев, Зоҳир Пиримов ўрнига эса Никита Павленко майдонга тушди.


55` Сардор Рашидов! Рашидовнинг бу сафарги зарбаси янада хавфли чиқди. Лекин Умид Хонимқулов яна ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди.



54`
"Бунёдкор" яна жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.


52`
Сардор Рашидовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Умид Хонимқулов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.


51`
Евгений Гоголь огоҳлантирилди.


49` ГООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! Хайрулла Каримовнинг майдон марказидан ошириб берган тўпидан сўнг Элдор рақиб кипери билан яккама-якка чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол этди.


49`
"Олмалиқ"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар кетди.


47`
Стандарт вазияти самарали якунланмади.


46`
"Бунёдкор" иккинчи таймни фаоллик билан бошлади. Бурчак зарбаси.


- Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи бўлим тугади! Танаффус!



45` Хавфли вазият!
"Олмалиқ" танаффусга ғолиб холда чиқиб кетиши мумкин эди... Шавкат Саломовнинг дарвозага йўллаган зарбасини сўнгги паллада ҳимоячи бартараф этишга улгурди...


45` Хайрулла Каримов огоҳлантирилди. А как же без предупреждение?



45`
Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.


43`
Сардор Рашидовнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди.


41`
Майдондаги энг фаол футболчи бу Сато Минори. Ҳозира япониялик футболчидан бошқа ҳеч ким ажралиб тургани йўқ.


39`
"Бунёдкор"нинг ҳужуми тўхтатиб қолинди. Элдор Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.


37`
"Бунёдкор" рақибига нисбатан кўп ҳужум ташкил этмоқда. Бироқ уларнинг бу уринишлари ҳозирча самара келтираётгани йўқ. Сато Минори ажойиб тўп узатиш билан Ҳамдамовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Достон бу вазиятда тезкор қарор қабул қилишда оқсади.


35`
"Олмалиқ" ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришга эришди.


33`
Сато Минори жарима майдончаси чизиғи олдида йиқилди.  Цейтлин ҳам Минори айнан йиқилди деб топди, йиқитилди деб эмас. Демак жарима зарбаси йўқ.


31`
Учрашув давом этади. "Бунёдкор" ҳужумда, Умид Хонимқулов эса зарбаларни бартараф этиш билан банд.


30` Учрашувда "тайм-аут"! Футболда ҳам шунақаси бўлиб туради энди. Цейтлин футболчиларни томоқларини хўллаб олишларига имкон яратиб берди. Сувдан ичинг футболчилар...



28`
Мурод Зуҳуров дарвозаси олдида анчадан буён ҳужум ташкил этилмай қолди. Умид Хонимқулов учун рақиб футболчилари етарлича иш топиб беришга ҳаракат қилишмоқда.
 

26` "Бунёдкор"нинг иккала ҳужумчисида ҳам гол уриш учун вазият бўлди. Бироқ мундиал иштирокчилари кетма-кет имкониятдан унумли фойдалана олишмади.
Мундиал чарчоғи сезиляпти чоғи...


25` Хавфли вазият!!! №2! Умид Хонимқуловдан навбатдаги "сейв"!!! "Сейв" №2!
Элдор Шомуродов яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади.


24` Хавфли вазият!!!!
Сардор Рашидов ва Сато Минорининг комбинациясидан сўнг Забихилло Ўринбоев боши билан дарвозага аниқ зарба йўллади. Бироқ Умид Хонимқулов ажойиб "сейв" уюштириб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Баракалла, Умид!


21`
Ҳозирча стадионга келган кам сонли мухлислар ва ҳар иккала жамоа дарвозабонлари зерикиб қолишмоқда.


19`
Жаҳонгир Абдумўминов майдон марказида қоидани бузди ва огоҳлантирилди.


17`
Достон Ҳамдамов узоқ масофадан Умид Хонимқулов қўриқлаётган дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Лекин унинг зарбаси кучли чиқмади.
 

15`
"Олмалиқ" айни пайтда ҳимояда "Бунёдкор"нинг ҳужумларини зарарсизлантириш билан овора. Майдон эгаларининг ҳужумлари эса у қадар хавфли тус олмаяпти.


13`
Ўйин яна майдон марказига кўчди.
 

11`
"Олмалиқ" ҳужум уюштирди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Кашкавал боши билан Йованович томон узатди. Бироқ бу вазиятда "қалдирғочлар" ҳимоячиси ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.


10`
Сардор Рашидов фаол ўйнади ва тўпни марказроқда турган Достонбек Ҳамдамовга узатди. Достоннинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Умид Хонимқулов эгаллаб олди.


9`
Меҳмонлар ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.


8`
Ўйинда илк бурчак тўпи. "Олмалиқ"да имконият бўлиши мумкин.


7`
Ўйин зерикарли тус олмоқда. Ҳужумлар деярли ташкил этилмаяпти. Ҳозирча фақат майдон марказида якка-курашлар кузатилмоқда.


5`
"Бунёдкор" стадиони майдон ҳолати жуда ёмон ҳолатда турибди. Футболчиларга эса бу нарса ноқулайлик туғдираётгани аниқ.


4`
"Олмалиқ" вакиллари тўп билан кўпроқ назоратда бўлишмоқда. Лекин ҳужумдан ҳалича дарак йўқ. Ўйин майдон марказида кечмоқда.


2`
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми хавфли тус олди. Сардор Рашидов ва Ҳамдамов ҳамкорлигида ташкил этилган комбинацияни Сато самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди, камида Хонимқулов ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди.


- Ана энди ўйин бошланди шекилли...)


- Ҳакам шу нарсани ўйин бошланиши олдидан пайқамаган экан. Хайрулла Каримов бу ҳолатни Цейтлинга билдирди ва бош ҳакам кейингина буни пайқади.


- Майдон ҳолати яхши эмаслиги боис Цейтлин ўйинни бошланиши бироз чўзиб турибди. Майдоннинг чимидаги камчилик тўғриланмоқда. Учрашувга энди старт берилади.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


- Учрашувга бўлган қизиқиш у қадар юқори эмас. Буни стадионга ташриф буюрган кам сонли мухлислардан ҳам билиб олса бўлади. Эътиборлиси, бу ўйин турнинг марказий учрашувларидан бири саналади.


- Учрашув қизғин курашларга бой кечиши кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол ўйнашга одатланишган.


- Ушбу ҳар иккала жамоа ҳозирда турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган. "Олмалиқ" чемпионатда 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" жамоаси кейинги 6-ўринда боришмоқда. Агарда бугун майдон эгаларининг қўллари баланд келса, унда "қалдирғочлар" "Олмалиқ"га очколар бўйича тенглашиб олишади. Мабодо "Олмалиқ" бугун кўзлаган мақсадига етса, унда улар бешинчи ўринга яхшилаб жойлашиб олиш билан биргаликда "Насаф"ни таъқиб қилишда давом этишади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 14-тур ўйинлари давом эттирилади. Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси "Олмалиқ"ни меҳмон қилади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика