Latest news

14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  4 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  11 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  7 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин” News

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви билан олий лиганинг 3-турига старт берилади.
Бу турдан ўрин олган бошқа ўйинлар шанбага қўйилган. “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин турнир жадвали пешқадамлари ўртасидаги тўқнашув ҳисобланади.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳисобида 6 очкодан мавжуд. “Олмалиқ” аввалги икки турни ўз майдонида ўтказиб, “Металлург” (3:2) ва “Сўғдиёна” (4:2) устидан ғалаба қозонди. Демак, бугунги баҳс жамоанинг жорий чемпионатдаги илк сафари бўлади.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:1, сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 6 очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатига бўйича “Олмалиқ” турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги беллашувни “Бунёдкор” бош мураббий Миржалол Қосимовсиз ўтказади. Чунки Қосимов миллий терма жамоа устози сифатида Австралияга кетганди ва бизга маълум бўлишича, мураббий у ердан тўғри Эронга йўл олади. Чунки “Бунёдкор” ОЧЛнинг кейинги турини сафарда “Фулад”га қарши ўтказади.

“Олмалиқ” аввалги икки ўйинда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, дарвозабон Мақсатмурот Шомуродов ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйяпти. Катта эҳтимол билан бугун меҳмонлар дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқласа керак. “Олмалиқ”нинг аввалги икки ўйинида гол урган футболчилар: Шерзод Ҳакимов (3та), Дилявер Абибуллаев (2та), Диёр Туропов ва Обид Жўрабоев.

“Бунёдкор” эса аввалги икки учрашувда 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказди. Шунда ҳам жамоа 1-турда пенальтидан гол ўтказди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. “Бунёдкор” сафида шу пайтгача Воҳид Шодиев 2та, Анвар Бердиев билан Дилшод Жўраев биттадан тўп киритишди.

Албатта, кўпчилик учун “қалдирғочлар”нинг бош мураббий Миржалол Қосимовсиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ бўлса керак. Бундан ташқари, Шквирин бошчилигидаги жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап. Яна икки кундан сўнг “Пахтакор” ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, бугунги баҳс “Жар”га кўчирилган. Соат 17:00да бошланадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика