Latest news

08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  0 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  7 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  8 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0

"Бунёдкор” – “Нефтчи”. Видеопревью News

"Бунёдкор” – “Нефтчи”. Видеопревью

2 май, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн еттинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Шу кунгача ўтказилган ўн олти ўйиннинг ўн биттасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлиб, бир учрашувда фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Қолган тўртта баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 26:6, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Бердиев ҳисобланади. Эндиликда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилаётган ушбу ҳужумчи фарғоналиклар таркибида “Бунёдкор” дарвозасига тўртта тўп киритган.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни бўлиб ўтадиган олий лига 7-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Нефтчи” жамоаларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномаларидан кўчирмалар ва барча голлар видеоҳаволаси келтирилган.

TAS-IX


TAS-IX эмас