Latest news

22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  17 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  6 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  9

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар News

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар

Сайтимизда Сергей Лушаннинг истеъфога чиққанлиги тўғрисида хабардан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби сардори сайтимизга мурожаат қилди.

"Афсуски, Сергей Иванович биз мухлислар кутган натижани бера олмади. Тўғри, таркибимизда кўплаб янги номлар кашф қилинди. Бунинг учун у кишига раҳмат айтамиз. Тўғриси, унинг академияга яна ишга қайтганлиги бизни хурсанд қилди. Достон, Акром, Забиҳилло каби янги футболчиларни тарбиялашга бундай мутахассис керак. Менимча, Лушан академиялар ичидаги энг яхши мутахассислар учлигига кира олади".

"Бунёдкор"нинг янги мураббийи ким бўлиши ҳақидаги саволга Имомов шундай деди:
- Миржалол Қосимов! Ўзбекистон шароитида бошқасини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Балки, хориждан мураббий келгани яхшидир. Лекин олдимизда Ўзбекистон Кубогининг финали турибди. Бу ўйин биз учун жуда муҳим. ОЧЛга тўғридан - тўғри йўлланмани қўлга кирита олмасак, бу сафар плей-оффдаги рақиб анча жиддий бўлиши мумкин. Айтишларича, Хавининг жамоаси келиши мумкин. Биз мухлислар эса жамоамизни ОЧЛсиз тасаввур қила олмаймиз, Шунинг учун энг яхши номзод Миржалол Қосимов. "Насаф"ни ҳам яхши билади, агар олий лигада ўзимизни ўнглаб олмасак, тўртинчи ўриндан ҳам тушиб кетамиз. Мени хавотирга солаётгани Қосимовни "Локомотив" илиб кетмаса бўлгани. Миржалол Қосимов етакчиларга қарши қандай ўйнашни билади ва у бежизга жамоамизни икки марта ОЧЛ ярим финалига олиб чиқмаган. Кечагидек ёдимда, Ривалдо ва Сколари жамоамизни ташлаб кетгач, Миржалол Қўшоқович жамоадаги ғолиблик руҳини туширмаган ҳолда жамоамизни ҳам чемпион қилганди, ҳам ОЧЛ ярим финалига олиб борганди.

- Нима учун "Бунёдкор" мухлисларининг стадионга келиши камайиб кетди. Иккита антирекорд соҳиби бўлдинглар?
- Ҳаммаси натижага боғлиқ. Авваллари "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф"га қарши фақат уч очко учун майдонга тушар эдик ва бунинг уддасидан ҳам чиқардик. Бу йил эса турнир жадвалида қайд этаётган ўрнимиз стадионга келаётган мухлислар оқимини тўхтатди. Агар кубокни қўлга кирита олмасак, кейинги йил бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Сергей Ивановичга эса яна бир бор раҳмат айтамиз, юқорида айтиб ўтдим, ундан академияда янгидан янги юлдузчаларни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра кубок соҳиби бўлган ва икки бор жамоасини ярим финалга олиб чиққан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика