"Бунёдкор" мухлислар клуби сардори Шавкат Имомов: "Бирдамлик бўлса "Бунёдкор" кубокни қўлга киритади"
15 oct 2015 13:51
News
"Бунёдкор" мухлислар клуби сардори Шавкат Имомов: "Бирдамлик бўлса "Бунёдкор" кубокни қўлга киритади"
- "Насаф" жамоаси ҳақида фикрларингиз
- "Насаф" жуда кучли жамоа. Элдор Суюнов ўзимнинг укамдек бўлиб кетган, терма жамоа билан бир нечта сафарларга борганимизда у билан суҳбатлашиб кетардик. Жамоанинг мухлислар клуби билан яхши танишмиз. Ўктам ака, Зиёдулла ака каби инсонлар билан қадрдонмиз.
- "Бунёдкор" ниманинг эвазига кубокни қўлга киритиши мумкин?
- Бирдамлик бўлиши керак, барча бир ёқадан бош чиқариши лозим. Футболчилар жамоа номи, мухлислар учун ўйнаб беришса кубокни қўлга киритамиз.
- "Бунёдкор" мухлислар клуби финалга қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- Бошқа ўйинларга қараганда финалга ўзгача тайёргарлик кўраяпмиз. Хаттоки мухлислар клубига аъзо бўлмаганлар ҳам қўнғироқ қилиб Жиззахга бориб "Бунёдкор"га мухлислик қиламиз деб айтишмоқда. Бундан хурсандмиз албатта.
- Финал учрашуви Жиззахда ўтишига муносабатингиз.
- Финал учрашуви Жиззахда ўтказилиши тўғри танлов. Бу стадионда "Сўғдиёна" билан кубок доирасида ўйнагандик. Ўшанда ғолиб бўлгандик. Насиб қилса финалда ҳам хурсанд ҳолда уйга қайтамиз. Фақат Тошкентдан Жиззахга кўп одам бора олмаслиги мени ўйлантирмоқда.
- Финалда "Бунёдкор" қандай таркибда майдонга тушади? Тахминингиз.
- Бу шунчаки менинг тахминим: Мурод Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Сато Минори, Шакер Зуаги, Сардор Собирхўжаев. Достон Ҳамдамов, Самир Бекрич, Элдор Шомуродов. Воҳид Шодиев захирадан майдонга тушиб гол уришларига умид қиламан (кулади).
- Тахминий ҳисоб?
- Тахминий ҳисобни айта олмайман. "Бунёдкор" кубокни қўлга киритишига ишонаман.
Бироз олдин "Насаф" мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовнинг фикрлари тақдим этилган эди.
Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Comments