Latest news

12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  1 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  1 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  3 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  30 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28

“Бунёдкор”: Муваффақият омиллари News

“Бунёдкор”: Муваффақият омиллари

2015 йилни “Бунёдкор” футбол мактаби Хитойдаги мусобақа ғолиблиги билан бошлагани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
15 ёшли “қалдирғочлар” Хитойнинг Чэнду шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақанинг бош совринига эга чиқдилар. Отабек Ғуломхўжаев ва Ёрқин Назаров шогирдлари ҳал қилувчи финал баҳсида Шимолий Кореянинг “Юсонён” жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айландилар.

Жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб келишгач, чемпионлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан сухбатлашдик.

- Ғалаба муборак!
- Катта раҳмат!

- Жамоангиз муваффақият қозонган мусобақа ҳақида веб-сайтимиз орқали маълумот бериб бордик. Лекин мусобақада эришилган муваффақият ҳақида ўзингиз билан гаплашсак. Финалда ғолиб чиқишнинг бош омили нимада бўлди?
- Мусобақа давомида Шимолий Кореядан ташриф буюрган рақибларимиз билан икки бор тўқнашдик. Рақибимиз футболчилари бизникилардан жудаям бақувват кўринишга эга эдилар. Югуриш, бўйининг узунлиги ва йириклиги бўйича ҳам шимолий кореяликлар яққол ажралиб туришарди. Қолаверса, улар жисмонан бақувват кўринишда бўлишгани учун учрашув бўладиган кунларда ҳам оғир машғулотлар ўтказишарди. Гуруҳ босқичи доирасида “Юсонёна”га қарши баҳсда ҳимоявий тактика қўлладик. Лекин рақиб барибир ўз мақсадига эриша олди ва ғалаба қозонди. Шундан кейин финал баҳсидаги ўзаро иккинчи ўйинимизда тактикамизга ўзгартириш киритдик. Майдонда тез фикрлаш ва қарор қабул қилиш, тўп билан аниқ ишлаш, техник жиҳатдан бехато ҳаракат қилиш ва жамоавий ўйинга суюнишга урғу бердик. Шу орқали рақиб жарима майдонидаёқ кучли прессинг қўллаб, Шимолий Кореядан ташриф буюрган футболчиларга бўш худудлар яратиб бермадик. Вақт ўтиши билан бу услубимиз рақиб ўйинини издан чиқарди. Улар асабийлаша бошлашди. Натижада кўп тўп йўқотишиб, кўплаб хатоларга йўл қўя бошладилар. Иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди. Лекин асосий вақтда ғолиб аниқланмади.

- Сиз Шимолий Кореянинг кучли жисмоний имкониятларга эга эканлигини таъкидладингиз. Шунга қарамасдан бундай рақибга қарши прессинг қўлладингиз. Бундай услубнинг қўллашингизга нима туртки бўлди?

- “Бунёдкор” футбол мактабида ёш футболчиларга прессингга ихтисослашган футбол тактикасини ўргатиш ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган. Академияда таҳсил олаётган барча ёш тоифасидаги футболчиларга айнан шу йўналишда таълим берилмоқда. Жисмонан бақувват футболчиларга қарши прессинг қўллаш энг тўғри тактикадир. Улар кўп вақт тўпсиз қолишди. Бу эса улар учун кутилмаган ва ёқимсиз омил бўлди.

- Пенальтилар серияси қандай ўтди?
- Ҳар иккала жамоа аъзолари биринчи зарбаларни аниқ йўллашди. Кейин дарвозабонимиз Жасурбек Умурзоқов икки марта зарбани қайтариб, муҳим роль ўйнади. Биз 4:3 ҳисобида ютдик.

- Жамоанинг келажаги борасида нималар дея оласиз?
- Қўл остимда шуғулланаётган болаларнинг аксарияти кейинчалик ҳақиқий футболчи бўлиб етишади, деб умид қиламан. Ҳозирги таркибдаги 11 нафар футболчимиз ўз ёш тоифасида 2014 йилда Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилдилар. Энг асосийси, футболчилар ўзларига бўлган масъулиятни ку саъйин ошириб, машғулотларда тинимсиз меҳнат қилишда давом этишмоқда.

- Умуман, ушбу мусобақада иштирок этиш қандай юзага келади. Сафар ҳаражатлари қандай қопланди?
- Ушбу сафаримизни ташкил этилишида “Ўзбекистон – Корея дўстлик жамияти”нинг фаол ҳиссаси бор. Ушбу жамият раиси Файзуллаев Шокир Насибуллаевичдан миннатдормиз. Сафар давомида биз билан бирга бўлиб, барча ташкилий масалаларни ҳал қилишга жамиятнинг ижрочи директори Сергей Пак кўмаклашди. Хитойга бўлган сафаримизнинг ҳаражатлари жамият, клуб ва ташкилий қўмита томонидан қопланди. Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад Шимолий ва Жанубий худудларда спортни оммалаштириш ва малака алмашишдир. Ушбу ташкилотнинг штаб-квартираси Жанубий Кореянинг Йончон шаҳрида жойлашган.

- Жамоа аъзолари футбол учрашувларидан ташқари яна нималар билан банд бўлди?
- Машғулотлар ўтказдик. Шаҳарнинг эътиборга молик жойларини кузатдик. Дарвоқе, Чендуда айни пайтда ер юзида жуда ҳам оз миқдорда қолган пандалар зоопаркига ташриф буюрдик. Умуман Хитой сафаридан олам-олам таассуротлар билан қайтдик.

- Кейинчалик ҳам мана шундай мусобақалар ташкил этилиши режалаштирилмоқдами?
- Биздаги маълумотларга кўра, ташкилотлар 2015 йил мобайнида яна иккита мана шундай мусобақа ташкил этишни режалаштиришмоқда. Биринчиси баҳор ойларининг бирида Пхеньянда. Иккинчиси кузда Йончонда. Бизнинг жамоамиз ушбу турнирларда ҳам иштирок этади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика