Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади News

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади

Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолди.

Ўзбекистон чемпионатининг аксар иштирокчилари ўқув-машғулот йиғинларини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Хусусан, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳам. Тошкент клуби 5 февраль куни "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига келиб жойлашди. 

Туркияга йиғинига 25 нафар футболчи олиб келинди.

Дарвозабонлар – Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳробжон Султонов.

Ҳимоячилар – Авазбек Ўлмасалиев, Сардорбек Хурсандов, Давронжон Эргашев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Хуршид Убайдуллаев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Фарҳод Мираҳматов.

Ярим ҳимоячилар – Дилшод Жўраев, Одилжон Абдураҳмонов, Умарали Раҳмоналиев, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Билол Туплиев, Сирожиддин Башриддинов, Ғайрат Азизхўжаев.

Ҳужумчилар – Музаффар Олимжонов, Умидбек Султонов, Усмонали Исмоналиев, Алфайзи Неъматов, Ҳусайн Эргашбоев, Фаррух Икромов.

Мураббийлар штаби дастлабки машғулотлар жараёнида ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратяпти. Йиғин якунига қадар режалаштирилган 5та ўртоқлик учрашуви эса жамоавий ўйинни шакллантириш ва камчиликларни кўриб олиш учун хизмат қилади.

"Бунёдкор" матбуот хизмати эълон қилган суратларда кўпчиликнинг эътибори Фарруҳ Икромовга қаратилди. У терма жамоанинг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланиб, сафдан чиққан эди. Қувонарли жиҳати, Суперлиганинг ўтган мавсумида порлаган ярим ҳимоячи жароҳатини даволашга улгурган. Аммо, Икромовнинг майдонга қайтиши бироз вақт талаб қилади. У айни пайтда якка тартибда ишламоқда.

Шунингдек, жамоа мухлисларини яна бир савол қийнамоқда: мавсум стартига қадар тажрибали футболчилар олиб келинадими? Бу ўринли савол. Чунки 2021 йил охирида яна асосий таркибнинг 6 нафар вакили бошқа жамоаларга ўтиб кетди: Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Бу борада жамоа устози Шуҳрат Мақсудов билан суҳбатлашдик. Мураббийнинг таъкидлашича, катта пуллар эвазига 1 йиллик легионерларни жалб қилиб, натижа учун ўйнаш бугунги "Бунёдкор"нинг сиёсатига мос келмайди. Жамоа ихтиёрида ажойиб академия бор. Бугунги раҳбарият ва мураббийлар шундан имкон қадар унумли фойдаланишни мақсад қилган. 

"Албатта, таркибда кучли футболчиларни жамлаш яхши, бу мураббийнинг ишини енгиллаштиради. Ёшларда эса иштиёқ кучли. Кўзлари ёниб турган йигитлар билан ишлаш ёқимли.

"Бизда академия бор. У ерда ажойиб йигитлар тарбияланмоқда. Имкон қадар ўз "қалдирғочларимиз"нинг йўлини очишга ҳаракат қиламиз. Улар қанча баландга парвоз қилишса, биз учун шунчалик яхши", - дейди Шуҳрат Мақсудов. Шунингдек, мураббий Суперлиганинг навбатдаги мавсумида катта саҳнага янги иқтидорлар чиқишига ваъда берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика