Latest news

17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  2 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  1 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  5 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  9 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди! News

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди!

Халқаро Футбол Уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилишида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги пайтда ЎФФ рахбарияти Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида бўлиб турибди. Лотин Америка қитъасидан келган хушхабарга кўра, юртимиз футболи рахбари ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Мираброр Зуфарович бошчилигида Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жуда кўплаб мамлакатларда Ўзбекистоннинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар таъкидланмоқда.

Ўзбек футболи инфраструктурасини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида кенг шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтиришимиз мумкин. Улкан иншоатнинг яратилишида Мираброр Зуфаровнинг улкан хизматлари бўлди.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти ва клубнинг барча ходимлари жаҳон даражасидаги юксак эътироф – ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Мираброр Зуфаровни табриклайди. Уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишлари янада муваффақиятли бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика