Latest news

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  0 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  35 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  1

«Бунёдкор» миннатдорчилик билдиради News

«Бунёдкор» миннатдорчилик билдиради

Tags :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “плей-офф” учрашувида Дубайнинг “Ал-Шабаб” клубидан устун келиб, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичига йўлланма олди.

“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви арафасида турли хил оммавий ахборот воситалари орқали жамоамизга далда ва кўмак берганлар бўлди. Хусусан, “Бунёдкор”га омад тилаганлар қаторида “Нефтчи”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Оқ-тепа” ва бошқалар, шунингдек юртимизнинг деярли барча вилоятларида истиқомат қилувчи футбол мухлисларининг олға чорловчи тилакларига кўзимиз тушди.

“Бунёдкор” футбол клуби “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви олдидан ва ўйин пайтида жамоамиз учун қайғурган, футболчиларимизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага миннатдорчилик билдиради. “Бунёдкор”нинг ғалабаси –клубнинг ўз тарбияланувчиларига таяниш сиёсати тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат бериб турибди.

Жамоамиз бундан кейин ҳам бор куч ва маҳоратини ишга солиб, мухлисларга чиройли, мазмунли ва ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилади.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика