Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Бунёдкор U-21" мавсумни техник мағлубият билан бошлаши мумкин News

"Бунёдкор U-21" мавсумни техник мағлубият билан бошлаши мумкин

Tags :  Бунёдкор
Суперлига жамоалари ўз уй учрашувларини қайси майдонларда ўтказиши масаласига мусобақага қуръа ташланаётган вақтда аниқлик киритиб ўтилганди.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 19.1 бандида U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувдан бир кун кейин ўтказилиши ҳамда майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўтказиши белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да, мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаётган футбол клублари мавжуд. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қуйидаги сабаблар туфайли айрим футбол клубларини огоҳлантирди.

“Пахтакор U-21” жамоаси ўзининг уй учрашувларини Қибрайдаги спорт базасида ўтказиб келади. Бу ерда майдон чими ҳолати қониқарли бўлса-да, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, улардаги ювиниш шароитлари талабга жавоб бермайди. Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” клубига 5 март санасига қадар вақт берилди. Унга қадар юқоридаги камчилик бартараф этилмаса, клубнинг U-21 жамоаси 2-турдан жой олган учрашувни асосий стадионда ўтказади.

“Бунёдкор”да вазият бироз бошқачароқ. Клубнинг асосий стадиони майсаси мавсумга тайёр бўлмаслиги катта эҳтимол. Шундай бўлса-да, илк тур қаерда ўтказилиши масаласига ҳозиргача ойдинлик киритилмаган. Клуб олдида камида икки йўл мавжуд: ё асосий стадион билан келишиш ёки “Локомотив” стадионидан фойдаланиш. Илк турга қадар “Бунёдкор” бу масалани ҳал қила олмаса, жамоага техник мағлубият ёзилади. Шунингдек, клуб икки йилдан буён U-21 жамоаси майдони бўйича огоҳлантирилади. Академияга қарашли майдонда футбол мухлислари, учрашув инспектори учун шароит мавжуд эмас. Бир неча йилдирки, U-21 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кўриш учун ташриф буюрган мухлислар ажриқ устида футбол томоша қилишга мажбур. Агар илк турга қадар кўчма трибуна масаласи ҳал этилмаса, “Бунёдкор U-21” ҳам бошқа аренадан фойдаланишига ёки техник мағлубият қабул қилиб олишига тўғри келади.

“Навбаҳор” U-21 жамоаси ўйнайдиган Марказий стадионнинг захира майдонида эса ҳисобни кўрсатувчи табло ўрнатиш, техник ҳудуд устини ёпиш ишлари мавсум стартига қадар қилиниши лозим.

АГМК, “Сурхон”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Қизилқум”, “Динамо” каби клубларнинг U-21 жамоалари Регламент асосида асосий таркиб ўз ўйинларини ўтказувчи майдонлардан фойдаланади. Мазкур жамоалар иккинчи майдон чимини яхшилаш бўйича амалий ҳаракатлар бошлаган. Улар орасидан фақатгина “Металлург” илк турга қадар вазиятни ўнглашга улгуриши мумкин. Йўқса, юқорида қайд этилгани каби бу ерда ҳам U-21 учун асосий майдон тақдим этилади.

“Локомотив”, “Насаф”, “Олимпик” клубларининг U-21 жамоалари тўп сурувчи майдонларга нисбатан ҳозирча жиддий эътироз мавжуд эмас.

Фарғона вилояти шарафини Суперлигада ҳимоя қилувчи икки клубда вазият бошқачароқ. “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари ўз уй учрашувларини “Ўзбекистон” стадионида ўтказади. Шунингдек, мазкур майдондан ҳақиқий мезбон “Турон” футболчилари ҳам фойдаланади. Айни вақтда “Истиқлол” стадионида таъмирлаш ишлари давом этаётганидан келиб чиқиб, “Нефтчи” U-21 жамоасига Қиргулидаги ўйингоҳдан фойдаланишга рухсат этилади. “Қўқон-1912” клубининг 21 ёшгача бўлган жамоаси эса аввалгидек БЎСМ майдонидан фойдаланмайди. Жамоа ё клубнинг асосий майдонида ўйнаши ёки талабга жавоб берадиган бошқа майдон топишига тўғри келади. Мазкур вазиятда “Турон” клуби катта меҳнат эвазига таъмирдан чиқарган стадион майсаси ҳақида ҳам ўйлаш лозим. Юқоридаги икки меҳмон клубнинг U-21 жамоалари ҳам “Ўзбекистон” стадионида ҳаракат қилса, “Турон” раҳбариятининг стадион масаласидаги катта меҳнати йўққа чиқиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика