“Бунёдкор” машғулотларга киришди
14 dec 2015 12:03
News
“Бунёдкор” машғулотларга киришди
Клуб базасида асосий таркибнинг деярли барча футболчилари жамланишди. Ҳозирча фақат легионерлар йиғинга келишгани йўқ. Улар бироз кейинроқ машғулотларга қўшилишади. Бир нечта иқтидорли ёш футболчиларимиз эса олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этишмоқда.
Мавсумолди ўқув-йиғин машғулотлари режасига кўра, аввало барча футболчилар шифокорлар назоратидан ўтадилар.
Янги йил байрамига қадар машғулотлар клуб қароргоҳида олиб борилади.
Январь ойининг дастлабки кунларида жамоа аъзолари дастлабки хориж йиғинига жўнаб кетади.
Маълумки, “Бунёдкор” 9 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи доирасида Дубайнинг “Ал-Шабаб” жамоасини қабул қилади. Гуруҳ босқичига йўлланма берувчи, битта учрашувдан иборат беллашув “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments