Latest news

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  14 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  19 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью News

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью

Иван Бошкович бошчилигида "Бунёдкор" жамоаси "Олимпик" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча "қалдирғочлар" янги мураббий қўл остидаги учинчи кун машғулотларини ўтказишди. Асосий эътибор аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга, тўп билан ишлашга қаратилди. Хурсанд қиладиган янгилик шуки, роппа-роса бир йил олдин сафдан чиққан Фарруҳ Икромов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмоқда. Демак тез орада уни яна яшил майдонда кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Тезкор вингерга яна аввалги спорт формасига қайтишига тилакдошмиз. 


Жамоа сардори Давронжон Эргашев олдиндаги баҳсга ҳозирлик, салбий натижалар ва мураббийлар ўзгаришига ўз муносабатини билдирди. 


"Олимпик"га қарши кечган биринчи даврадаги учрашувни ёдга оладиган бўлсам, ўшанда биз нотўғри ёндошганмиз. Балки рақибга тўғри баҳо бермаган бўлишимиз мумкин. Бу ўйинга қадар улар ғалаба қозонмаганди. Ўйлайманки, ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Давронжон Эргашев. 

- Жамоа сардори ва етакчиси сифатида мураббийлар ўзгаришининг натижага қанчалик таъсир қилаётганини айта оласизми?

- Шуҳрат Мақсудов ҳам, Виктор Карпенко ҳам ёмон мураббийлар эмасди. Энди майдонда биз футболчилар ўйнаймиз-ку. Мағлубиятда мураббийларни ҳам айблавериш нотўғри. Ўйинчиларни кўриш керак. Бошкович иш бошлади. Қисқа вақтда унинг кўрсатмаларини тушунишимиз талаб этилади. Мавсум якунида ҳаммаси ижобий тугайди, деган умиддаман. 

- "Бунёдкор"да ҳеч қандай мақсад қолмади десак бўладими? 

-  Нега экан? Профессионал футболчи ҳар бир ўйинда борини беради, ғалаба учун курашади. Расмиятчилик учун ўйнамаймиз. Барчаси ўз қўлимизда қолган. Йилни муносиб тугатишимиз керак, тамом. 

- Жамоада ички муҳит ўзгарганми?

- Бу йил муҳит жуда яхши. Аввалги мураббийлар даврида ҳам жамоамиздагиларнинг бир-бирига ишончи катта эди. Ҳозир ҳам шундай. Фақат сўнгги пайтлардаги мағлубиятлар руҳий томондан зарба бўлди. 

- Кубок ва чемпионлик йўлида кимни имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Юқори ўринлар учун курашаётган барчада имконият бор. Кучли жамоа чемпион бўлсин. Омадга ҳам куп нарса боғлиқ. 

Абдулазиз Искандаров

Фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика