Latest news

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

"Бунёдкор" легионери Побулич: "Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш" News

"Бунёдкор" легионери Побулич: "Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш"

"Бунёдкор" янги аъзоси Дмитрий Побулич Ўзбекистондаги илк интервьюсини клуб матбуот хизматига тақдим этди.

Марҳамат, қуйида интеврьюни матнли кўринишда ўқиб чиқишингиз мумкин.

- Жамоадаги илк машғулотингиз хусусида нима дея оласиз?

- Жамоа яхши футболчилардан иборатлиги кўриниб турибди. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Мавсум старт олишини интизорлик билан кутяпман.

- Ўзбекистонга келгунга қадар Суперлига ҳамда "Бунёдкор" ҳақида маълумотга эгамидингиз?

- Ҳа, албатта. Ўзбекистонда жуда кўп дўстларим "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" клубларида ўйнашган. Улар "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини айтишди. Бугун кўрдимки, "қалдирғочлар"га яратиб берилган шароит аъло даражада. Клуб энг яхши стадионга эга. Жамоа қароргоҳида ҳам барча шароитлар яратилган. 

- Янги мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. Асосийси, жамоанинг кўрсатадиган натижаси. Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш. Чунки майдондаги позициям – ҳужумкор ярим ҳимоя.

- "Бунёдкор"дан ташқари яна қайси жамоалардан таклифлар бўлган эди?

- Оғзаки таклифлар бўлди, лекин фақат "Бунёдкор" аниқ ва жиддий таклиф билан чиқди. Ўйлайманки, ижобий натижаларга эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика