Latest news

05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  4 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  3 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  1 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  24 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  13 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  10

"Бунёдкор" - "Лахвия". Ўйиндан олдинги маълумотлар News

"Бунёдкор" - "Лахвия". Ўйиндан олдинги маълумотлар

Эртага "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Қатарнинг "Лахвия" клубини қабул қилади. Қуйида мазкур учрашув билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
- Аввало шуни айтиш лозим, "Бунёдкор" бунгача "Лахвия" билан ҳали ўйнамаган. Демак, эртанги ўйин мазкур жамоаларнинг ўзаро илк  тўқнашуви бўлади;

- "Бунёдкор" ўз тарихида кетма-кет 8-марта ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этмоқда. Бу борада "Лахвия"нинг кўрсаткичи кетма-кет тўрт мавсумга тенг;

- "Бунёдкор" бунгача Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши иккита ўйинда майдонга тушган. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда жамоа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Дохадаги учрашувда худди шу ҳисобда ғалаба қозонган;

- "Бунёдкор" охирги пайтларда ўз майдонида кўп ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Сергей Лушан шогирдлари Тошкентда кечган охирги 11та ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонишган: "Ал Фатҳ" (3:2) ва "Ал Жазира" (2:1) устидан.

- Бу йил ҳисобидан ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳозирча иккита ўйин ўтказган "Бунёдкор" бир дуранг ва бир мағлубият билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.

- "Бунёдкор" футболчилари Шакер Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори ва Акром Комилов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Агар шу ўйинчилардан кимдир эртага яна огоҳлантириш оладиган бўлса, навбатдаги беллашувни ўтказиб юборади.

- "Бунёдкор" олий лигани ғалаба билан бошлади: "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0;

- Қатарнинг "Лахвия" клуби бунгача ўзбек клубларидан фақат "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган. ОЧЛнинг 2013 йилги мавсумида улар "Пахтакор"ни Дохада 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Тошкентда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган;

- "Лахвия"нинг бу йилги ОЧЛда илк голи муаллифи словакиялик Владимир Вайсс бўлди. "Ал Наср" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги ўйинда Вайсс гол уришга муваффақ бўлди;

- Дастлабки икки учрашувда "Лахвия" сафида биттадан сариқ карточка олган футболчилар: Владимир Вайсс, Холид Муфта, Карим Боудиаф, Муҳаммад Тресор ва жамоа сардори Луис Жуниор;

- "Персеполис"га қарши баҳсда жароҳат олган ҳимоячи Аҳмад Ёсир мавсум охиригача сафдан чиқди. Демак, бу футболчи учун ОЧЛ тугади;

- Ўтган шанба куни "Лахвия" "Умм Салал" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоа Қатар чемпионатида 52 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўринда келаётган "Ал Садд" ҳисобида 45 очко мавжуд, чемпионат тугашига эса тўрт тур қолди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика