“Бунёдкор” – “Лаҳвия”. Ўйинолди матбуот анжумани
18 apr 2016 11:18
News
“Бунёдкор” – “Лаҳвия”. Ўйинолди матбуот анжумани
Эртага, сешанба куни “Бунёдкор” стадионида Қатарнинг “Лаҳвия” клубига қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.
Соат 12:15да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида “Лаҳвия” бош мураббийи Жамол Белмади ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.
Шундан сўнг “Бунёдкор” устози Сергей Лушчан ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади.
“Бунёдкор” – “Лаҳвия” учрашуви олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманига ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2016 5-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Лаҳвия” учрашуви 20 апрель куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments