Latest news

10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  7 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  6 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  25 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди News

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди

Бугун “Бунёдкор” мажмуаси бош майдонида “Бунёдкор” кубоги-2014” Республика турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар ушбу турнир ёш футболчиларда катта таассуротлар қолдириши учун ўзига хос дастур тайёрладилар. Дастлаб давра марказига ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов, ЎФФ футболни ривожлантириш жамғармаси директори Фурқат Шарипов, “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закиров, “Бунёдкор” жамоаси асосий таркиб аъзолари ва бошқа фахрий меҳмонлар таклиф этилдилар. Сўнгра барча иштирокчи жамоалар саф тортишди. Клуб рахбари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Бахтиёр Бобоев барчани “Соғлом бола” йили, “Наврўз” айёми билан самимий қутлади ва “Бунёдкор” кубоги-2014” турнирини очиқ деб эълон қилди. Давлатимиз мадҳияси янгради ва барча иштирокчилар қўлларини кўксиларига қўйган ҳолда нигоҳларини стадион узра хилпираётган мамлакатимиз байроғига қаратишди.

Сўз навбати “Бунёдкор” жамоаси сардори Хайрулла Каримовга берилди. У мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди. Сўнгра “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ёш футболчиларга совғалар топширишди ва эсдалик учун улар билан бирга суратга тушишди
(фотожамланма)

Видеолавҳа алоҳида тақдим этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика