Latest news

17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  2 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4

“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди News

“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Жидда шаҳридаги илк машғулотини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги тайёргарлиги “Ал-Аҳли”нинг уй аренаси – “Спорт Сити” стадиони машғулот майдонида ўтказилди. Сергей Лушчан бошчилигида олиб борилган машғулотда жамоа билан Жидда шаҳрига олиб келинган барча 18 нафар футболчи қатнашди ва жараён роппа-роса бир соат давом этди.

Йигитларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги ва гуруҳ босқичи стартидаги натижа аҳамияти қанчалик юқори эканликларини жуда яхши тушуниб туришибди.

Эртага ўйинолди расмий тадбирлар бор. Соат 15:00да жамоалар менежерлари иштирокида йиғилиш бўлса, 16:00дан эътиборан ҳар иккала бош мураббийлар ва биттадан етакчи футболчилар ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришади. Шундан кейин “Ал-Аҳли” (соат 19:00да) ва “Бунёдкор” (20:00) футболчилари “Спорт Сити” аренасида расмий машғулот олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль, сешанба куни маҳаллий вақт билан 20:15да (Тошкентда 22:15 бўлади) бошланади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика