Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

"Бунёдкор" жамоаси ҳам жиддий ўзгариш арафасида News

"Бунёдкор" жамоаси ҳам жиддий ўзгариш арафасида

Tags :  Бунёдкор
Олинган маълумотларга кўра, "Бунёдкор" жамоасида ҳам туб ислоҳотлар бўлиши кўзда тутилаяпти.

"Бунёдкор" жамоасининг 2017 йилдаги қониқарсиз натижаларидан сўнг клубда янгиланиш даври бошланиши мумкин. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Мурод Алиев клуб структурасида иш бошлаши мумкин.

Бу янгилик тез кунларда расман эълон қилиниши мумкин. Муроб Боқиевич айнан қайси лавозимда фаолият олиб бориши борасида аниқ ахборот мавжуд эмас.

Шу билан бирга Сергей Лушаннинг ҳам "Бунёдкор" бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйинлари ўтказаётганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Жамоа ҳомийлари ОЧЛнинг 5-тур учрашувида қониқарсиз натижа қайд этилса мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганлар.

Агар Мурод Алиев клубда фаолият бошласа, Миржалол Қосимовни ҳам тез кунларда "қалдирғочлар" сафида кўришимиз мумкин. Миржалол Қосимовни ўзи айни пайтда Ўзбекистонда эмас.

Иккинчи даврадан ўзбек футболида, яна 2008 йиллардаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" кескин қарама - қаршилигини кузатишимиз мумкин бўлади.


Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика