Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  17 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Бунёдкор" "Городея"ни мағлуб этди News

"Бунёдкор" "Городея"ни мағлуб этди

«Бунёдкор» Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларининг бешинчи кунида иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Аввалги ўйиндан фарқли равишда Вадим Абрамов учрашув куни футболчиларни «тренажер зали»да шуғуллантиргани йўқ. Балки шунинг учун бўлса керак, йигитлар Белорусь чемпионати олий лигасида 7-ўринни эгаллаб турган, сўнгги уч ўйинда 7 очко жамғарган «Городея»дан тўпни назорат қилиш борасида катта устунликка эга бўлгандир?!

«Городея» шу куни ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрамаслик учун бор имкониятини ишга солди. Аммо ўйинни ташкил қилиш ва тўпни назоратида сезиларли даражада устунликка эга футболчиларимиз мезбонлар дарвозасини ҳар бир бўлимда бир мартадан ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. Қолаверса, ҳакам ҳисоб қисқарганидан кейин Фаррух Икромовга нисбатан ишлатилган пенальтига тортадиган қўполликка кўз юмди. Бу хато учрашув якунида жамоамизга қимматга тушиши мумкин эди, лекин омадимиз келди. Катта тезликда қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг сўнгги зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Саноқли сантиметрлар «Бунёдкор»нинг ғалабасига тўсқинлик қила олмади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
«ГОРОДЕЯ» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:1)
«Бунёдкор»
: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Анвар Ғофуров (Валерий Акопов, 71), Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 59), Жавоҳир Қаҳрамонов (Бобурбек Фарҳодов, 54), Нурилло Тўхтасинов (Санжар Рихсибоев, 81), Хуршид Ғиёсов (Жасурбек Жалолиддинов, 61), Лутфулла Тўраев (Фаррух Икромов, 67), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46; Владислав Нуриев, 79).
Голлар: Максим Ровбут, 34-ўз дарвозасига – 0:1. Муҳаммад Диалло, 58 – 0:2. Дмитрий Байдук, 72 – 1:2.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика