Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  3 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада News

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада

Кеча “Бунёдкор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини қабул қилди.
Учрашув бошланиши олдидан ҳар иккала жамоа футболчилари “Бунёдкор” стадионига йиғилган мухлислар қаршисида “қалдирғочлар”нинг икки нафар аъзоси – Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримовга 200-рақам акс эттирилган маҳсус футболкалар топширилди.

Гап шундаки, ҳар иккала футболчи “Бунёдкор” сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келишмоқда ва уларнинг жамоа сафида ўтказган расмий учрашувлари сони 200лик довондан ошиб кетди. Анвар Ғофуров бу маррани ўтган мавсум олий лига 22-тури доирасида ўтган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида забт этган бўлса, Хайрулла Каримов “Ал-Наср”га қарши ўйинда “қалдирғочлар” сафидаги ўзининг 200-учрашувини ўтказди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви бошланиши олдидан бош мураббий Сергей Лушан ҳар иккала шогирдига 200-рақам туширилган футболкаларни тантанали равишда топширди.



Ўйлаймизки, Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримов сингари бой тажрибага эга бўлган футболчилар ҳали кўп вақт ёшларга ўрнак бўлишиб, уларни келажакда етук футболчи бўлиб етишишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” сафида биринчи бўлиб 200лик маррага ярим ҳимоячи ва эндиликда ўз фаолиятини “Шўртан”да давом эттираётган Виктор Карпенкога етиб келганди. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги 200-учрашуви 2012 йилнинг 8 октябрь кунида ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувига тўғри келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика