Latest news

19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  1 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  0 19:04Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо". Таркиблар маълум  2 18:57Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  9 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  6 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  34 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  3

"Бунёдкор" Германияни табриклайди News

"Бунёдкор" Германияни табриклайди

“Бунёдкор” футбол клуби Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссингга табрикнома йўллади.
Унда жумладан шундай дейилган:

Ҳурматли Элчи жаноблари!

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт бора соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлайди.

Бразилияда якунланган футбол бўйича Жаҳон кубоги учрашувларини сайёрамизда миллиардлаб мухлис қизиқиш билан кузатди. Мусобақада бош совринни Германия миллий терма жамоаси ҳақли равишда қўлга киритди.

Немис футболчилари Португалия, Бразилия, Аргентина каби футболи ривожланган мамлакатлар жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқ.

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчига айлангани, Мануэль Нойер турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилгани Германия футболининг ютуқлари бежиз эмаслигини тасдиқлаб турибди.

“Бунёдкор” футбол клуби Сизни ва Сиз орқали Германия халқини футбол бўйича жаҳон чемпиони унвони тўртинчи бор қўлга киритилгани билан табриклаб, янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика